Россияда Telegram бутунлай блокланиши мумкин! Бунинг учун Роскомнадзор 20 млрд. ажратмоқчи

Россияда Telegram бутунлай блокланиши мумкин! Бунинг учун Роскомнадзор 20 млрд. ажратмоқчи

Россия Федерациясининг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати – Роскомнадзор мамлакатда Telegram мессенжернинг фаолиятини тўхтатиш учун жиддий киришганга ўхшайди.

Telegram’ни блоклашга қаратилган бир неча самарасиз уринишлардан сўнг Роскомнадзор янгича технологияни жорий этишга қарор қилди. Бунинг учун Роскомнадзор “пакетларнинг чуқур таҳлили” – DPI технологиясидан фойдаланишни режаламоқда. Уни глобал равишда синовдан ўтказиш кейинги йилданоқ бошланади. Бу ҳақда “iphones.ru” нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram’ни блоклашмоқчи, вазият жиддий!

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мессенжерни блоклаш 20 млрд рублга тушар экан.

Манбада ҳар бир интернет провайдерига барча сарфланувчи трафикни таҳлил қилувчи махсус ускуналар ўрнатилиши ёзилмоқда.

Махсус дастурий таъминот у ёки бу иловага қанча трафик кетишини аниқлайди. Зарур бўлганда ножоиз сервислардан фойдаланиш чеклаб қўйилади.

ЎҚИНГ: Telegram Роскомнадзор тақиқласа ҳам, иловадан қандай фойдаланиш мумкинлигини айтди

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Россия қонунчилигига кўра, ушбу мессенжер хизмати ФСБ (Федерал Хавфсизлик Хизмати) қўлига ўз фойдаланувчилари ҳақида маълумот ва юборилаётган хабарларни ўқишга имкон берувчи махсус шифрлаш кодини тақдим қилиши лозим. Бироқ Павел Дуров бу талабни бажаришдан бош тортган эди.

Аксига олиб, мессенжерни блоклашга уринишларига қарамай (бу ҳаракат 2018 йилнинг апрель ойидан бери давом этмоқда) Telegram'нинг Россиядаги фойдаланувчилари сони бир йил давомида 1,5 баробар кўпайган.

ЎҚИНГ: Павел Дуров Россия ҳудудида Telegram'нинг блокланишига рози бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!