RTX 6000 - метаоламлар яратиш учун видеокарта

RTX 6000 - метаоламлар яратиш учун видеокарта

Ўзининг RTX 40 сериясидаги видеокарталари билан бирга, Nvidia дизайнер ва контент яратувчилар учун ўзининг Ада Ловелаcе архитектруасидаги яна бир RTX видеокартасини тақдим қилди - RTX 6000 "метаолам учун контент яратишга энг ажойиб қурилма" дейди Nvidia.

Бундан аввал тақдим қилинган RTX 4090 видеокартаси 28ГБ хотирага эга бўлса, RTX 6000
модели 48ГБ хотирали бўлиб, у 18,176 CUDA, 568 Tensor ва 142 RT ядролари билан устунликка эга. Ушбу модел ҳам ўзининг аввалги авлоддагисидан 2-4 карра тезроқ ишлайди.

RTX 6000 ўйинларни юқори даражадаги график кўринишда ўйнаш учун эмас, балки филмлар учун CGI яратадиган дизайнерлар, метаоламлар учун 3D контент яратадиганлар ёки мураккаб илмий ҳисоблашлар амалга оширадиган олимларга иш стансияларида фойдаланиш учун чиқарилган бўлиб, афсуски, унинг нархи ҳали маълум қилинмаган. Аммо, олдинги RTX А6000 нархи деярли $5,000 эканлигини ҳисобга олсак, ушбу модел нархи ундан кам бўлмаслиги аниқ. RTX 6000 декабр ойида чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Мустаҳкам ҳимояга эга "колонка" смартфон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!