Самарқандлик тиктокер нега 15 суткага қамалди?

  •   DiMaX
  •  657
  •  11.05.2021 16:04

Самарқандлик тиктокер нега 15 суткага қамалди?

Интернетда TikTok фойдаланувчиси Каттақўрғон боғида жойлашган Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин хатти-ҳаракатларни амалга оширгани тасвирланган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу фуқарога нисбатан чора кўрилган, деб ёзади Daryo.

ЎҚИНГ: 14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди

Маълум қилинишича, Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган каттақўрғонлик 24 ёшли йигитнинг шахси аниқланган. Унга нисбатан нисбатан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

«Катта хато қилдим. Бутун Ўзбекистон юзини ерга қаратибман. Ҳаммангиздан чин юракдан кечирим сўрайман», — дейди фуқаро И.П.

Суд қарори билан йигит ҳамда унинг шеригига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ самарқандлик икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлагани ҳақида хабар берилганди.

ЎҚИНГ: «Парда ортида ёмон ният бор» – TikTok’ни судга беришди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!