Самолётларга MacBook Pro олиб чиқиш тақиқланди

Самолётларга MacBook Pro олиб чиқиш тақиқланди

АҚШнинг Федерал авиация бошқармаси (FAA) самолётларга Apple’нинг айрим ноутбукларини олиб чиқишни тақиқлади. “Таъқиқ ҳам багажда, ҳам қўлда олиб ўтишга тегишли”, деб айтилади хабарда. Ушбу қарор, ишлаб чиқарувчининг MacBook Pro’га ўрнатилган аккумуляторнинг ёниб кетиш эҳтимоли туфайли ноутбукларни қайтариб олишни бошлагани билан боғлиқ.

 “FAA Apple Macbook Pro ноутбукларидаги аккумуляторлар хавфли эканлиги ҳақида хабардор”, - деб айтиб ўтган FAA ҳодими. У шунингдек бошқарма “авиакомпанияни қайтариб олиш жараёни ҳақида огоҳлантирганини” қўшимча қилган.

Июнь ойида Apple компанияси аккумулятори қизиб, ёниб кетиши эҳтимоли туфайли бир қанча 15 дюмли Macbook Pro ноутбукларини қайтариб олишини эълон қилганди. Ушбу рўйхатдан 2015 йилнинг сентябридан, 2017 йилнинг фавралига қадар сотилган ноутбуклар жой олганди.

ЎҚИНГ: Блогерлар ўз постларига қолдирилаётган изоҳлар учун ҳам жавоб беради!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.