Эксклюзив: Samsung 170 долларлик Galaxy J7 Nxt'ни сотувга чиқарди

Эксклюзив: Samsung 170 долларлик Galaxy J7 Nxt'ни сотувга чиқарди

Galaxy J7 Max ҳамда Galaxy On Max смартфонларидан сўнг Samsung компанияси Galaxy J7 Nxt моделини сотувга чиқарди. Айни пайтда ушбу мобил алоқа воситасининг халқаро бозордаги баҳоси 178 АҚШ долларга нархланган. Гаджет халқаро смартфон бозорида хитойлик смартфон брендларига қарши курашади.

Galaxy J7 Nxt модели жиҳатларига кўра ёмон эмас -- 5.5 дюймли ва HD сиғимли Super AMOLED дисплей, 8 ядроли ва 1.6 Ггц частота тезлигида ишлайдиган Еxynos процессори, 2 гигабайт сиғимли тезкор хотира ҳамда 16 гигабайтли доимий хотира. Доимий хотирани 256 ГБ.гача кенгайтириш мумкин.

Galaxy J7 Nxt камера сенсорлари учун 13 мегапикселли (F/1.9) датчик бош ҳамда 5 мегапикселли (F/2.2) датчик олд камера учун танланган. Ҳар иккала камералар фото-чақноқларга эга бўлган. Шунингдек, олд камерада 120 даража бурчак остида сурат олиш мумкин.

2 та сим-картали Galaxy J7 Nxt Android 7.0 Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатади. У алоқанинг 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.1, GPS, FM Radio стандартларида ишлайди.

Galaxy J7 NXT қўшимча сенсорларга ҳам эга бўлган. Унинг аккумулятор сиғими 3000 мА соат. Бу қувват девайснинг бир кунлик фаолиятини таъминлайди.

Ўлчамлари: 152.4 x 78.6 x 7.6 мм.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!