Samsung 450 мегапикселли камера устида ишламоқда

Samsung 450 мегапикселли камера устида ишламоқда

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўтган йили смартфонлар учун ўзининг 200MP ўлчамли камера сенсорини чиқарган эди. Гарчи у билан ҳали шу кунгача биронта смартфон ишлаб чиқарилмаган бўлса ҳам, компаниянинг тўхташ нияти йўқ. Сўнгги хабарларга кўра, Samsung эндиликда 450 мегапикселли камера устида ишламоқда.

Маълум бўлишича, Samsung фотографик қурилмалар учун "Hexa²pixel" тасвир сенсорини савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказган. Афсуски, савдо белгиси рўйхатдан ўтказилишида сенсор ўлчами аниқ айтилмаган. Бироқ, тахминларга кўра, ушбу сенсор 450MP резолюцияда бўлади ва бу ҳозирги 200MP камера ўлчамидан икки баробар кўп.

Айтиш керакки, бундай катта ҳажмдаги камера сенсори яқин орада чиқмаслиги мумкин ва у чиқарилган тақдирда ҳам смартфонларда қўлланиши учун 200MP сенсор каби анча вақт керак бўлади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 янги рангда тақдим қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!