Букланадиган Galaxy А смартфони?

Букланадиган Galaxy А смартфони?

Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда ўзининг Galaxy Z Fold ва Galaxy Z Flip букланадиган смартфонлари серияси билан Samsung компанияси букламафонлар бозорида етакчилик қилиб келмоқда. Лекин Жанубий Корея компаниясига бунинг ўзи кифоя қилмайдиган кўринади, сўнгги хабарларга кўра, Samsung арзонроқ букламафонлар ҳам ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин.

Инсайдер ўз Twitter саҳифасида улашган хабарга кўра, Galaxy А сериясидаги смартфонлари қаторига арзонроқ нархдаги букланадиган қурилма қўшилиши кутилмоқда, аммо, бу яқин орада содир бўлмайди. Маълумотларга қараганда, Samsung ўрта даражадаги букламафонни 2024 2025 йилларга чиқаришни режалаштирган.

Ҳозирча компания китоб каби ўнгга-чапга ёки денгиз чиғаноғи каби тепа-пастга очилиб ёпиладиган қурилмаларнинг қайси бирини арзонроғини чиқаради буниси бироз номаълум.

ЎҚИНГ: Galaxy S22 смартфонини 220 доллар арзонроққа сотиб олинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!