Samsung билан ўз кашфиётларингга эрк бер!

Samsung билан ўз кашфиётларингга эрк бер!

Миллионлаб фойдаланувчилар истаклари ушалмоқда — Samsung компанияси Theme Park иловасини тақдим қилди. Бу ҳақда Reddit ва XDA Developers сайтларига таяниб, GSMArena хабар бермоқда.Good Lock иловалари тўплами таркиби сифатида тақдим қилинган Theme Park ("Мавзулар боғи") иловаси билан экран тасвири асосида янги мавзу яратишингиз мумкин.Илова эркан тасвирининг асосий рангларини автоматик равишда аниқлаб, шунга мос янги мавзу ҳосил қилади. Интерфейснинг турли элементлари учун турлича ранглар гаммасидан фойдаланишингиз ва ҳатто пиктограмма ҳам танлашингиз мумкин. Дидингиздаги натижа ҳосил бўлгач, Theme Park янги мавзуни қурилмангизга жорий қилади. Илова One UI интерфейсида ишловчи барча Samsung қурилмаларида ишлайди.Good Lock иловасида ҳам One UI'ни ўзингизга мослаштириш учун бир қатор функциялар мавжуд. LockStar билан қулф экрани соати стилини, Task Changer билан яқинда фойдаланилган иловалар ойнасини, ClockFace билан доим ёниқ экран дисплейини ўзингизга мослаштиришингиз, One Hand Operation+ билан эса ишоравий бошқарувларни амалга оширишингиз мумкин.Theme Park'дан фойдаланиш учун аввал Good Lock'ни ўрнатиш керак. Иловани Samsung'нинг Galaxy Store'идан топиш мумкин.Эътибор беринг, ушбу иловалар фақат маълум давлатлар фойдаланувчилари учун мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг буюк ёлғони: декабрда чиқаётган Galaxy S10 Lite – умуман янги смартфон эмас экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.