Samsung биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфонини тайёрлади

  •   DiMaX
  •  1307
  •  20.11.2020 11:09

Samsung биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфонини тайёрлади

Жанубий кореялик техногигант жорий йилнинг бошида Galaxy Xcover Pro номли «ўлдириб бўлмас» смартфонини намойиш қилган эди. Турли манбаларнинг хабар беришларича, Samsung тез орада унинг давомчиси бўлган – кучли муҳофазали янги телефонини тақдим этади.

ЎҚИНГ: Биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфон энг кучли процессорга ҳам эга!

Модел рақами SM-G501B бўлган ушбу смартфон HTML5TEST базасида пайдо бўлган; у ердаги маълумотга кўра, қурилма Android 11 операцион тизимида ишлайди. Манбаларнинг таъкидлашларича, бу – ишлаб чиқарувчининг корпуси кучли ҳимояланган биринчи 5G-смартфони, яъни Samsung Galaxy Xcover 5 моделидир.

Тахминларга кўра, Galaxy Xcover 5 ўрта нарх тоифасига мансуб бўлади. Samsung унинг учун ўзининг Exynos 880 процессорини ёки америкалик чипсознинг Snapdragon 765 ёхуд Snapdragon 690 чипсетини танлаши кутилмоқда. Унга суюқ кристалли панелга эга дисплей ва сиғимдор аккумулятор ҳам ўрнатилади.

Galaxy Xcover 5 моделининг тақдимот санаси, шунингдек, унинг 4G-версияси ҳам бўлиш-бўлмаслиги ҳозирча номаълум. Дарвоқе, Samsung шу йил баҳорда «ўлдириб бўлмас» Galaxy S20 ҳам тақдим этган (+видео), лекин уни ҳеч ким сотиб ололмайди!

ЎҚИНГ: Атиги 130 долларга батареяси нақ 8000 мА/соатлик, «ўлдириб бўлмас» смартфон чиқди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!