Samsung бултурги ва бу йилги энг зўр смартфонларини янги версияларда тақдим этяпти (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1384
  •  30.04.2020 11:51

Samsung бултурги ва бу йилги энг зўр смартфонларини янги версияларда тақдим этяпти (+«жонли» видео)

Жанубий кореялик компания Galaxy S20 флагманларини тақдим қилганидан сўнг бултурги моделларга қайта мурожаат этишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Лекин Samsung шундай йўл тутди – Европа бозорига Galaxy S10 Plus моделини янги талқинда тақдим этяпти.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонлари эгаларига расмий хушхабар бор

Айни дамгача мазкур бозорга доимий хотираси 128 гигабайтлик бўлган Galaxy S10+ модели корпусининг рангига кўра уч хил – оқ «перламутр», қора «оникс» ва яшил «аквамарин» вариантларда чиққан. Унинг керамик корпусли вариациялари эса оқ ва қора корпусларда тақдим этилган, аммо улар фақат 512 гигабайт ва ҳатто 1 терабайт ҳажмли ички хотирага эга ва ўта қиммат ҳам.

Машҳур тармоқ информатори Роланд Квандт (Roland Quandt) маълум қилишича, Европада тез орада керамик корпусли Galaxy S10+ арзонроқ версияда – 128 гигабайтлик доимий хотира билан сотувга чиқади. Уни ҳам оқ ёки қора корпусларда сотиб олиш мумкин бўлади, аммо нархи ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Samsung’нинг айни дамдаги энг зўр смартфони – Galaxy S20 Ultra автономлик тестида iPhone 11 Pro Max’ни зўрға енгган, лекин барибир унинг ўтган йилги флагмани – Galaxy S10+ ғолиб чиққан!

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra автономлик тестида iPhone 11 Pro Max’ни зўрға енгди, лекин ғолиб – бултурги флагман!

Шу билан бирга, етакчи смартфонсоз ўзининг Galaxy S20 Ultra 5G флагманини ҳам янги версияда – оқ корпусда тақдим этяпти. Машҳур инсайдер Ice Universe унинг биринчи «жонли» видеосини ҳам эълон қилди:

Gizchina нашрининг ёзишича, оқ тусли Samsung Galaxy S20 Ultra 5G смартфони Хитойда эртага – 1 май куниёқ сотила бошлайди. Ice Universe таъкидлашича, тез орада уни Европа ва бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқаришади.

Дарвоқе, айни шу Galaxy S20 Ultra флагмани DxOMark рейтингида Samsung’ни шарманда қилган.

ЎҚИНГ: Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra’ларнинг барча фарқларини биттада кўриб чиқамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!