Samsung Galaxy A23 смартфони Geekbench маълумотлар базасида пайдо бўлди

Samsung Galaxy A23 смартфони Geekbench маълумотлар базасида пайдо бўлди

Samsung 2022 йилда ўзининг бир неча бюджет синфига мансуб бўлган смартфонларини янгилайди. Кеча янги Galaxy A23 ва A23 5G моделларига оид янги маълумотлар сиздирилди. 

Galaxy A23 смартфони SM-A235F модель рақами билан Geekbench маълумотлар базасида пайдо бўлди. Смартфон плата рақами қурилма Snapdragon 680 чипи ҳамда 4ГБ тезкор хотира билан жиҳозланганини кўрсатиб берди. У Android 12 операцион тизимида ишлайди.

Galaxy A23 5G моделига тўхталадиган бўлсак, У MediaTek Dimensity 700 чипига эга бўлади. Шунингдек, ушбу моделга 6.55 дюймли дисплей ўрнатилади. Орқа панелдан 50МП асосий, 8МП ультракенг, 2МП макро ва 2МП Сатҳ камералари ўрин олади. 

Қурилмаларда 3.5 мм аудио жек ҳамда ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери бўлади. Смартфон корпус ўлчамлари 165.4 х 77 х 8.5 миллиметрни ташкил қилади. 

Худди шу манба A23 4G модели 6.4 дюймли IPS LCD дисплейига эга бўлиши ҳақида маълумот бермоқда. Иккала смартфон март ойи охирларида тақдим этиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Nokia ўзининг янги смартфонини тақдим этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.