Samsung Galaxy A3 (2017) – сувдан қўрқмас кичкина ботир

Samsung Galaxy A3 (2017) – сувдан қўрқмас кичкина ботир

Маълумки,  шу ойнинг бошида Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Galaxy A сериясидаги смартфонларнинг учинчи авлодини намойиш қилган эди. Таъкидлаш лозим, ушбу сериядаги моделлар чин маънода кўплаб фойдаланувчиларга маъқул бўлган. Ушбу сериядаги смартфонларнинг биринчи версияси 2015 йилда металл корпус ва бироз оддий техник параметрлар билан чиқарилган эди. Сериядаги кейинги моделлар йилдан-йилга такомиллашиб келмоқда. Ўрта сегментдаги смартфонларнинг флагманларга қараганда яхшироқ ва кўпроқ сотилишини ҳисобга олган Samsung компанияси, мазкур сериядаги қурилмаларни  янгидан-янги хусусиятлар билан бойитишда давом этмоқда.

Бундан тахминан икки-уч ҳафта илгари эътиборингизга Galaxy A сериясидаги янги Galaxy A5 (2017) модели ҳақидаги мобил тавсифни ҳақола қилган эдик. Мана энди навбат сериядаги кичик модель – Samsung Galaxy A3 (2017) смартфонига етиб келди. Келинг, тавсифнинг асосий қисмига ўтишдан олдин,  янги Galaxy A3 (2017) қурилмасини ундан аввалги A3 смартфонлари билан солиштириб кўрайлик.

Параметр  Galaxy A3 (2015) Galaxy A3 (2016) Galaxy A3 (2017)
Дизайн      Металл корпус Металл рамка + Gorilla Glass шиша Металл рамка + Gorilla Glass шиша
Экран 4,5 дюйм, SuperAMOLED, 540х960 пиксель (245 ppi) 4.7 дюйм, SuperAMOLED, HD (312 ppi) 4,7  дюйм, SuperAMOLED, HD (312 ppi)
Камералар 8/5 МП (f=2.0) + LED 13/5 МП (f=1.9) + LED 13/8 МП (f=1.9) + LED
Чипсет Qualcomm MSM8916 Snapdragon 410 (4 ядроли) Qualcomm Snapdragon 410
Exynos 7578 (тўрт ядроли)
Exynos 7870 (саккиз ядроли)
Хотира 1,5/16 ГБ + microSD 1,5/16 ГБ + microSD 2/16 ГБ + microSD
Аккумулятор 1900 мА/соат, Lion 2300 мА/соат, Lion 2350 мАч
Бармоқ изи сканери ЙЎҚ ЙЎҚ БОР
IP68 ҳимояси ЙЎҚ ЙЎҚ БОР
Габаритлари 130.1 x 65.5 x 6.9 мм 134.5 x 65,2 x 7.3 мм 135.4 x 66.2  x 7.9 мм

__________

Дизайн ва корпус

Ташқи томондан Galaxy A3 (2017) аввалги А3 моделларидан кескин фарқ қилади. Орқа панель қайирма 3D шишадан, тўрт томондаги рамка эса металлдан ясалган. Samsung логотипи ҳар доимгидай орқа ва олд панелда жойлашган, асосий камера корпус билан бир текис қилиб ўрнатилган бўлса-да, бироз оддийроқ кўринади. Камеранинг ўнг тарафида LED-чақноқ жойланган. nanoSIM+ microSD слот юқорида, овоз баландлигини созлайдиган тугмалар чап ёнга, қувват тугмаси ва динамий эса ўнг ён томонга ўрнатилган.

Наушник ва USB Type-C уялари корпуснинг қуйи қисмидан ўрин олган. Samsung ушбу сериядаги янги смартфонларда анъанавий USB уядан воз кечиб, USB Type-C стандартини қўллади. Бу қурилмани тезроқ зарядлаш ва файллар янада юқори тезликда алмашиш имкониятини беради.

Яқинлик ва ёруғлик сенсорини экран устида, олд камера ва микрофон атрофида топасиз. Экран остида эса анъанавий Home тугмаси (бармоқ изи сканери созланган), унинг икки ёнида эса сенсорли тугмалар ўрин олган.

Қурилма IP68 стандарти билан ҳимояланган. Яъни қурилмани 1,5 метргача бўлган чуқурликдаги сув ҳавзаларида ярим соатгача «жон сақлаши» мумкин.

__________

Экран

Galaxy A3 (2017)  дисплей борасида 2016 йил чиқарилган версиядан кўп фарқ қилмайди. Ўлчам (4,7 дюйм), матрица (Super AMOLED), аниқлик формати (HD) ва ҳатто бир дюйм майдонга тўғри келадиган пикселлар сони (312 ppi) ҳам бир хил. Умуман олганда, бу йўналишда катта ўзгаришлар қилинмаган. Сабаби, Super AMOLED айни вақтда бозорда мавжуд энг сифатли матрица ҳисобланади, аниқлик формати ва пикселлар зичлиги эса смартфон нархидан келиб чиқилса бироз оширилиши мумкин эди. Бироқ компания аввалги А3 смартфонларида бўлгани сингари янги версияда ҳам HD аниқлик форматини сақлаб қолишга қарор қилди.

Қўшимча имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ушбу смартфон экранига Galaxy Note 7 моделида илк бор тақдим қилинган “Кўк нур фильтри” номли функция қўлланган. Бу кўзга зарар етказадиган кўк нурларни фильтрлашга ёрдам беради.

Энг муҳими, гаджет флагманларга хос Always On Display функцияси билан қувватланган. Сиз ушбу функцияга эга моделларда вақт, календар ёки бошқа тафсилотларни телефон экранини блокдан чиқармасдан кўришингиз мумкин бўлади. Бундай имконият кундалик фойдаланишда сезиларли қулайлик яратади.

Ёрқинликни автоматик созлаш функцияси кўзда тутилган.

Қурилма IP68 стандарти билан ҳимояланган. Яъни қурилмани 1,5 метргача бўлган чуқурликдаги сув ҳавзаларида ярим соатгача «жон сақлаши» мумкин.

_________

Камера

Янги Galaxy A3 смартфони камералар борасида аввалги йилдаги версиядан бироз устунликка эга.  Бу гал Samsung селфиманлар сонининг ошиб бораётганини ҳисобга олиб, олд камера аниқлигини оширди. Қурилмага 8 МПли олд камера ва 13 МПли асосий камера ўрнатилган. Асосий камеранинг апертураси: f=1.9  бўлиб, у Pro ва HDR режимларини қўллаб-қувватлайди. Камера экранини суриш орқали 8 та фильтрларни кўришингиз мумкин. Худди шунча миқдордаги фильтрларни селфига ҳам қўллаш мумкин.

Иккала камерада видео ёзиш учун максимал формат – Full HD (1920 х 1080).

 

Энг қизиғи камера созламаларида исталган жойга ўрнатиладиган камера тугмасини ёқиш мумкин. Бу, айниқса, расмга олаётганда қулайлик беради. Шу билан бирга, овозни созлаш тугмалари ёки шунчаки экранга бармоқни теккизган ҳолда расмга олиш имкониятлари татбиқ этилган.

Samung Galaxy A3 (2017) камераларидан олинган расмлар:

____________

Дастур ва коммуникация

Янги сериядаги Galaxy A (2017) смартфонлари Android 6.0.1 дастурида ишлайди. Бироқ улар тез орада Android 7.0 операцион тизимига янгиланиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда Samsung ўтган йилда чиқарилган Galaxy A серияси учун энг сўнгги Android версия билан таъминлашини маълум қилган.

 

Аввалги А3 смартфонлари сингари қурилма LTE стандартини ҳам қўллаб-қувватлайди. Табиийки, NFC, икки диапазонли Wi-Fi 802.11, Wi-Fi Direct ва Bluetooth интерфейслари кўзда тутилган. FM-радио модули сақлаб қолинган. GPS/GLONASS тизимларини қўллаб қувватлайди.

__________

Процессор ва хотира

Бу галги А серияларда Samsung негадир Qualcoom Snapdragon процессорларидан фойдаланмасликка қарор қилди. Янги А3 модели саккиз ядроли Exynos 7870 процессорида ишлайди. Чипсетнинг такт частотаси 1,6 ГГц, унга тасвирни қайта ишлашга хизмат қиладиган Mali-T830график процессори созланган.

Модель самарадорлигига Antutu бенчмаркида 43 709 балл қўйилган.

 

Бундай баллар асосан ўртачадан юқорироқ ишлаш хусусиятига эга қурилмаларга хос.

Хотира борасида янги А5 аввалги версияларга қараганда анча такомиллашган. Оператив хотира 2 ГБ (бу ўртачадан юқори оғирликдаги ўйинларни ўйнашга ҳам имкон беради), доимий хотира сиғими эса – 16 ГБ. Бироқ ички файллар ва тизим хотиранинг муайян қисмини банд қилади ҳар доимгидек. MicroSD слотига 256 ГБгача бўлган хотира карталарини ўрнатиш мумкин (GSM Arena маълумотига кўра).

______________

Батарея

Янги А3 сиғими 2350 мА/соат бўлган батарея билан жиҳозланган. Батарея борасида ўзгаришлар у қадар ижобий эмас, сабаби ўтган йили тақдим қилинган А3 (2016) смартфонига 2300 мА/соатли батарея ўрнатилган эди. Бироқ дастурдаги оптимизацияни ҳисобга оладиган бўлсак, қурилманинг қуввати анча кўпроққа етиши мумкин. Ҳар ҳолда смартфондан 3-4 кун фойдаланиш жараёнида шунга гувоҳ бўлдик. Тўлиқ батарея заряди кун давомида интернет, камера, графика ва коммуникация функцияларини самарали қўллаш имкониятини беради.

Бундан ташқари, USB Type-C стандарти қурилмани сезиларли даражада оз фурсатда зарядлашга ёрдам беради. Смартфонда батарея зарядини тежаш мақсадига хизмат қиладиган қувват тежаш ва қувватни максимал тежаш режимлари кўзда тутилган.

Шунинг учун бу борада ҳеч қандай муаммога дуч келмайсиз. Шундай бўлса-да, батареядаги қувват резервини ҳисобга олган олган ҳолда қурилмадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

_____________

Қўшимча имкониятлар

Қурилма орқали Samsung Pay тўлов тизимидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун моделга ушбу сервисга тегишли илова ҳам кўзда тутилган. Аммо бизга берилган синов моделида ушбу иловани учратмадик. Ҳар ҳолда ушбу тўлов тизимининг янги сериядаги Galaxy A смартфонларида ишлаши тасдиқланган. Бироқ Ўзбекистонда ушбу сервис ишламайди, шунинг учун унинг борлиги биз учун катта аҳамиятга эга эмас.

Мавзуларни қўллаш имконияти мавжуд. Бу функция тўлақонли тарзда ўтган йилги А серияда ишлашни бошлаган. Бу галги А серияларда ҳатто Always on Display панелига ҳам турли мавзуларни қўллаш функция ҳам кўзда тутилиши мумкин. Бироқ бу янгилик Android Nougat дастурида татбиқ этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, S Health, ҳимояланган жилд каби жорий ва янги хизматлар ҳам мавжуд. Бизга берилган қурилмада тартибланган Samsung ва Google`га қарашли иловалардан ташқари, Microsoft илова/сервислари (Word, Excel, Power Point Skype) иловалари прошивкага аввалдан ўрнатилган экан. Бундан ташқари, Facebook ваYandex каби хизматларга тегишли иловалар ўрнатилиши айтилмоқда.  Умуман олганда, турли сервисларга қарашли иловаларни олдиндан телефонга ўрнатган ҳолда сотувга чиқаришда фойдаланувчи учун ҳеч қандай наф йўқ. Кўп ҳолларда улар эскирган ҳолатда бўлади ва янгилашни талаб қилади, энг ёмони, бундай иловалар қурилма хотирасини банд этади.

Шу билан бирга, қурилмада хавфсизликни кучайтириши учун татбиқ этилган бармоқ изи сканерини энг муҳим қўшимча имкониятлардан бири сифатида қайд қилиб ўтишимиз мумкин. Ҳар ҳолда, Samsung бугунги кунда хитойлик брендларнинг жиддий рақобати таъсирида ўрта сегментдаги янги моделларини ҳам бундай сканер билан жиҳозлашга мажбур бўлган.

______________

Хулоса

Samsung янги А сериялар устида жиддий ишлагани билиниб турибди. Шу боис бўлса керак моделлар сезиларли даражада сериядаги аввалги смартфонларга қараганда такомиллашган. Айниқса, сериядаги барча янги смартфонлар IP68 стандарти билан сув ва чангдан ҳимояланиши, уларга флагманларга хос баъзи хусусиятларнинг қўлланиши (Always On Display, дизайн, камера), ушбу қурилмаларнинг харидоргир бўлиши таъминлайди.

Шу билан бирга, бутунлай янги интерфейс, коммуникация имкониятлари ҳам маромида. Қисқа қилиб айтганда, фойдаланувчи учун зарур барча функциялар кўзда тутилган. Бироқ, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, модель нархи ушбу сегментдаги (“ўрта нархдаги”) бошқа ишлаб чиқарувчиларга қарашли смартфонларга нисбатан қимматроқ. Бу эса бозордаги жорий рақобат шароитида харидор танловида ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

ASAXIY.UZ 2712500 cўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги