Samsung Galaxy А34 ва А54 тақдимот санаси маълум бўлди!

Samsung Galaxy А34 ва А54 тақдимот санаси маълум бўлди!

Сир эмаски, Samsung шу кунларда ўзининг янги Galaxy А смартфонларини тақдим қилишга тайёрланмоқда. Бир неча ойлик миш-мишлардан сўнг, компания эндиликда янги смартфонларни тизер қилишни бошлади.

Samsung компанияси ўзининг расмий веб-сайтида янги Galaxy А54 смартфонининг тизер баннерларини жойлаштиргани пайқаб қолинди. Реклама суратида аввал тарқатилган рендерларни тасдиқлайди: Galaxy А54 учлик камерага эга. Уни сиз икки хил рангда кўришингиз мумкин.

Шунингдек, тизерда Galaxy А54 5G хиралашишларсиз тасвирлар олиш имконини берадиган "про даража"даги камерага эга бўлади. Расмий маълумотларга кўра, қурилма Single Take, No Shake Cam (OIS) ва Nightography хусусиятларини қўллаб-қувватлайди.

Samsung'нинг Ҳиндистондаги бўлими веб-сайти эса мухлисларни 16 март куни бўлиб ўтадиган Galaxy А смартфонлари тақдимотига таклиф қилади. Гарчи унда айнан қайси смартфонлар тақдим қилиниши айтилмаган бўлса ҳам, биз уларнинг қайси моделлар эканлигини жуда яхши биламиз.

Таклифномага кўра, ўша смартфонлар IP67 сертификати, қўнғироқларда атрофдаги шовқинларни камайтирадиган хусусият, Samsung Wallet, Knox Security, 5G Smart Hotspot функцияси эга ва улар 4 йиллик тизим янгиланиши билан 5 йиллик хавфсизлик ягиланишларини қабул қилади.

Шундай қилиб, Samsung Galaxy А34 5G ва Galaxy А54 5G смартфонлари 16 март куни Ҳиндистонда тақдим қилиниши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.