Samsung Galaxy A72 4G'нинг рендерлари ва тўлиқ техник жиҳатлари ҳақида маълумот сиздирилди

Samsung Galaxy A72 4G'нинг рендерлари ва тўлиқ техник жиҳатлари ҳақида маълумот сиздирилди

Миш-мишлари ўтган йилдан буён тарқалаётган Samsung Galaxy A72 смартфони 4G ва 5G вариантда тақдим қилинади. Қурилманинг 5G модели расмлари декабрь ойида тарқалган эди. Энди эса Galaxy A72 4G смартфонининг тўлиқ техник жиҳатлари ва рендер тасвирлари пайдо бўлди.

Galaxy A72 4G модели 5G вариантга ўхшаш. Қурилма олд томонда 90Hz янгиланиш частотасига эга 6.7" FullHD+ AMOLED дисплей, орқа чап томонда эса тўртта камера билан жиҳозланади.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп флагман – Galaxy S21 FE икки хилда чиқади: 4G-версияси янада арзон! 

Илгарироқ, камера тизими 64МП асосий, 12МП ультракенг, 5МП сатҳ ва 5МП макро камералардан иборат бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Бироқ янги маълумот бу миш-мишларга қарши чиқмода. Айтилишича, смартфон 8МП телефото (2х зум), 2МП макро, 64МП асосий ва 12МП ультракенг кемаралар билан таъминланади.

Galaxy A72 4G 32МП селфи камера ҳамда биометрик аутентификация учун экраности бармоқ изи сканерига эга бўлади. Корпус остида эса Snapdragon 720G чипи бор. Geekbench'нинг кўрсатишича, смартфоннинг опертив хотираси 8ГБ бўлади. Бироқ сиздирилган маълумотлар 6ГБ тезкор хотира опцияси ҳам борлигини кўрсатмоқда.

Смартфон қадоқдан Android 11 операцион тизимида ишлайди ва 128ГБ ёки 256ГБ хотира сиғимига эга бўлади. Қўшимча хотира учун microSD карта слоти ҳам бор.

Galaxy A72 4G'да чанг ва сувдан ҳимоянинг IP67 даражаси, 5,000 мАс аккумулятор ва USB-C порти ҳам мавжуд бўлади. Сиздирилган маълумотда қурилма қанча тезликда заряд олиши айтилмаган, бироқ олдинроқ FCC Galaxy A72 4G'нинг қадоғида 25 Вт лик адаптер бўлишини маълум қилганди.

Сиздирилган рендерларнинг тасдиқлашича, Galaxy A72 4G камида тўрт хил рангда мавжуд бўлади. Яна кўрсатилишича, қурилма Европада 449 евродан бошлаб сотилади.

Смартфон ҳақидаги бошқа маълумотларни биз билан кузатишда давом этинг. 

ЎҚИНГ: Потенциал бестселлерлар – Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 нархлари чиқди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.