Samsung Galaxy M52 5G смартфонининг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

Samsung Galaxy M52 5G смартфонининг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

Интернет саҳифаларида Galaxy M52 5G смартфонининг техник жиҳатлари пайдо бўлди. Ликстер Ишан Агарвал берган маълумотига кўра, M52 5G Snapdragon 778G чипи, учта камера ҳамда катта ҳажмли дисплейга эга бўлади.

ЎҚИНГ: 5,000 мАс аккумулятор, 48МП камера ва Android 11'га эга навбатдаги «йиртқич» — Galaxy M32 5G'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Аниқроқ қилиб айтганда, смартфон 6.7 дюймли Full HD+ резолюциядаги Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. Дисплейнинг юқори ўнг бурчагида эса 32МП селфи камера жойлашган бўлади. Смартфоннинг 6/128ГБ, 8/128ГБ хотира тури мавжуд.

Орқа панелдаги камералар модулида 64МП асосий камера, 12МП ультракенг, 5МП сатҳ камералардан иборат бўлади. Аммо баъзи суратларда смартфонда тўртинчи 5МП макро камера бўлиши кўрсатилган.

Смартфон Android 11 операцион тизими ҳамда One UI 3.1 график қобиғида ишлайди. Қурилманинг ўлчамлари 164 х 75 х 7мм бўлиб, оғирлиги 175 граммни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A52s 5G смартфони чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!