Samsung Galaxy R туркумидаги илк смартфон қачон тақдим қилинади?

Samsung Galaxy R туркумидаги илк смартфон қачон тақдим қилинади?

Samsung компанияси ўрта нархли смартфонлар туркумига мансуб Galaxy A90 смартфонини чиқараётгани ҳақида хабар берган эдик. Таниқли инсайдер OnLeaks ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзишича, ушбу смартфон Samsung’нинг бутунлай янги линейкаси – Galaxy R доирасида чиқрилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Ғайриоддий камерали Galaxy A90 илк видеороликда: у кутилганидан бошқачароқ экан!

Samsung готовит новую линейку смартфонов Galaxy R, одна из двух моделей серии будет поддерживать 5G

 

Айтилишича, Galaxy R сериясида дастлаб иккита янги смартфон тақдим қилиниши кутилмоқда. Қурилмаларнинг ўзига хос жиҳати, биринчисида кучли камера, иккинчисида эса 5G тармоғи мавжудлиги бўлади. Бошқа ҳеч нарса маълум қилинмаган, аммо, гап-сўзларга қараганда Galaxy A90 смартфони 5G модеми, 45 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси ҳамда 32 МПлик камерага эга бўлади. Агар шундай бўлса, унда иккинчи смартфон катта эҳтимол билан Samsung’да аллақачон мавжуд бўлган – 64 МПлик камера билан жиҳозланади. 

Айни дамда, янги линейканинг қачон тақдим қилиниши номаълум. Аллақачон глобал савдога чиққан айрим Samsung телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Смартфонни энди 13 дақиқадаёқ 100 фоизга қувватлаш мумкин бўлади! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!