S10/S10+ "Lite"ми, S10 Lite "Lite"ми?

S10/S10+

Samsung Galaxy S10 линейкасининг кейинги аъзоси Galaxy S10 Lite бўлади. Номига қарамай, қурилма анчайин кучли смартфон бўлади.Интернетда модел рақами SM-G770F бўлган смартфон аккумулятори тавсифи ҳақидаги ҳужжат пайдо бўлди. Унда айтилишича, қурилманинг аккумулятор қуввати 4 370 мА/соатни ташкил этади. Бу Galaxy S10 (3 400 мА/соат) ва ҳатто Galaxy S10+ (4 100 мА/соат) лардаги аккумулятор сиғимидан ҳам кўпроқ. Шундай қилиб, аккумулятор борасида С10 Лите эмас, S10 ва S10+ лар "Lite" бўлиб қолди.

Аввалроқ, SM-G770F аллақачон Geekbench маълумотлар базасида пайдо бўлган эди. Ушбу модел Snapdragon 855 чипи асосига қурилган, Android 10'да ишлайди ва 8ГБ тезкор хотирага эга.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Самсунг сир тутган Галахй С10 Лите ҳамёнбоп флагманини Геекбенч фош этди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!