Samsung Galaxy S10 туркуми тақдимотига оз вақт қолди, маросимни онлайн томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1494
  •  20.02.2019 20:57

Samsung Galaxy S10 туркуми тақдимотига оз вақт қолди, маросимни онлайн томоша қилинг!

Бугун, яъни 20 февраль куни Барселона шаҳридаги WMC 2019 кўргазмаси доирасида Samsung ўзининг фалагман туркумига мансуб Galaxy S10 смартфонларини расман намойиш этади.

Тақдимот маросими эса Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади ва ушбу маросимни мана бу, мана бу ёки мана бу ҳаволалардан бири орқали жонли равишда томоша қилишингиз мумкин. Маросимгача эса биз Samsung Galaxy S10 туркуми ҳақида ҳозиргача маълум бўлган жиҳатларни инобатга олган ҳолда қисқача тариф бериб ўтамиз.

Samsung ҳар йилги анъанага содиқ қолган ҳолда, бу йил ҳам ўзининг фалагман смартфонларига энг янги ва энг самарадор процессорларни ўрнатяпти. Samsung Galaxy S10 туркуми минтақага қараб икки хил чипларда ишлаб чиқарилади: Snapdragon 855 ва Exynos 9820. Бу маълумотлардан кейин Galaxy S10 туркумининг қудратига ҳеч қандай шубҳа қолмайди.

Баъзи бир тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, S10 туркумида дунёда биринчи бўлиб LPDDR 5 турига мансуб тезкор хотирадан фойдаланилади. Агар бу рост бўлиб чиқса, Galaxy S10 смартфонларининг автономлиги ижобий томонга ўзгариши аниқ.

Samsung ҳар доим ўз флагманларининг дизайнига жуда катта эътибор қаратади. Бу йилги Galaxy S10 туркуми ҳам шулар жумласидан. «Сизиб чиққан» маълумотларга қараганда, бу смартфонлар корпусларининг ҳар икки томони ҳам энг сўнгги – Gorilla Glass 6 ҳимоя шишаси билан қопланади. Бармоқ изи сканери эса бевосита дисплейнинг ўзига жойлаштирилади. Galaxy S10 туркуми смартфонлари икки чеккаси қайрилган ромсиз дисплейга эга бўлиши кутиляпти.

Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг. Энг тезкор мобил янгиликлар айнан Terabayt.uz сайтида.

ЎҚИНГ: Энг қиммат – 12 ГБ «оперативка»ли Galaxy S10+ бенчмаркларда ҳаммани ҳайрон қолдирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!