Samsung Galaxy S21 FE қачон тақдим қилиниши айтилди

Samsung Galaxy S21 FE қачон тақдим қилиниши айтилди

Янги тарқалган миш-мишга кўра, Samsung ўзининг Galaxy S21 FE смартфонини 8 сентябрь куни тақдим қилишни режалаштирмоқда. Бу ўтган йилги Galaxy S20 FE'нинг тақдимотидан олдинроқдир.

ЎҚИНГ: Samsung кутилмаганда Galaxy S21 FE суратини расмий Instagram-саҳифасига чиқарди!

Samsung'нинг интиқиб кутилган Galaxy S21 FE смартфони келаси ҳафта ўрталарига тақдим қилиниши мумкин. Бу ҳақда YouTube'чи ва инсайдер Muari QHD хабар бермоқда.

Миш-мишга кўра, янги смартфон келаси чоршанба куни чиқади. Бу маълумот Samsung ходимидан олинган, лекин расман тасдиқланган эмас.

Ҳолбуки, мазкур хабарни тасдиқловчи кўплаб асослар ҳам йўқ эмас. Қурилма Google Play Console ва Bluetooth SIG веб-сайтларида пайдо бўлган. Бундан ташқари, июнь ойида FCC'да «қўлга тушган». Шунингдек, ўтган йилги S20 FE сентябрь ўрталарида тақдим қилинган эди. Демак, буларнинг барчасини инобатга олсак, юқоридаги маълумот асосли бўлиб чиқиши мумкин.

Аммо смартфон қайси давлатларда мавжуд бўлиши борасида ҳозирча аниқ гап йўқ. Чип етишмовчилиги сабаб смартфон фақат АҚШ ва Европада сотувга чиқиши ҳақида хабарлар ҳам тарқалган эди. Смартфон S20 FE'га нисбатан арзон бўлиши ҳам айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари расман тасдиқланди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!