Samsung Galaxy S21 ва Galaxy S20 смартфонлари ўртасидаги фарқлар билан танишамиз

Samsung Galaxy S21 ва Galaxy S20 смартфонлари ўртасидаги фарқлар билан танишамиз

Samsung ҳафта ўртасида Galaxy S21 линейкасини тақдим қилди. Биз бу ҳақда мана бу ва мана бу мақолаларимизда хабар бергандик.

Янги флагман смартфонлар орасида стандарт Galaxy S21 смартфони, стандарт модель билан деярли бир хил бўлган Plus модели ҳамда энг зўр камерафонликка ҳақиқий номзод бўлиши мумкин бўлган Ultra моделлари бор. Агар тақдимот маросимини ўтказиб юборган бўлсангиз, мана бу мақоламиз орқали 14 январь куни тақдим қилинган барча қурилмалар анонсини томоша қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung экраности камерали илк девайсини кўрсатди, лекин бу смартфон эмас! (расмий видео)

Келинг, энди ҳар учала смартфонни ўтган йилги Galaxy S20 моделлари билан таққослаб, қандай апгрейдлар бўлганини кўриб чиқамиз.

Samsung Galaxy S21 5G vs Samsung Galaxy S20 5G

Нима ўзгарди? Стандарт модель бутунлай янгича дизайнга эга бўлди. Смартфон экрани ясси қилиб ишланди — бу кимлар учундир яхши ўзгариш бўлса, бошқаларга ёқмаслиги мумкин. Янги чипсет унумдорликнинг сезиларли даражада ошишини та'минлаши керак, бироқ экран резолюцияси 1080p'га туширилди. Аммо панель адаптив янгиланиш частотасига эгалиги боис қувват сарфини оптималлаштиришга эришилади.

Ижобий ўзгаришлар:
•Тезкор чипсет;
•Арзонроқ бошланғич нарх (€850 vs €999);
•256ГБ хотира опцияси;
•Кучлироқ бўлган Gorilla Glass Victus ҳимояси;
•Янгича дизайн.

Салбий ўзгаришлар:
•Экран QHD+ дан FullHD+ га туширилган;
•Бироз енглироқ ва оғирроқ;
•microSD карта слоти йўқ;
•Қадоқ ичида қулоқчин ва қувватлагичлар йўқ (аксарият бозорларда);
•Орқа панель пластикдан.

Samsung Galaxy S21+ 5G vs Samsung Galaxy S20+ 5G

Нима ўзгаради? S20+ ва S21+ лар ўртасидаги фарқ худди S20 ва S21'лардаги тафовут билан бир хил нисбатда. Смартфон янгича кўринишга, корпус эса кенгроқ ранглар палитрасига эга. Ясси экран ва асосий камераларнинг техник жиҳатлари ўзгармаган. S21+ дан ToF датчиги олиб ташланган, лекин бу датчикнинг кўпчилик учун амалий аҳамияти ҳам йўқ эди, аслида.

Ижобий ўзгаришлар:
•Тезкор чипсет;
•Арзонроқ бошланғич нарх (€1,050 vs €1,099);
•Кучлироқ бўлган Gorilla Glass Victus ҳимояси;
•Ясси экран;
•Янгича дизайн.

Салбий ўзгаришлар:
•ToF камераси йўқ;
•microSD карта слоти йўқ;
•Қадоқ ичида қулоқчин ва қувватлагичлар йўқ (аксарият бозорларда).

Samsung Galaxy S21 Ultra 5G vs Samsung Galaxy S20 Ultra 5G

Нима ўзгарди? Янги Ultra энг катта ўзгаришларни бошдан ўтказган. Ҳаракатланмайдиган контент томошасида экраннинг янгиланиш частотаси 10Hz'гача пасаяди.

Ўтган йилги Ultra билан бу йилгисининг энг катта фарқи, шубҳасиз, орқа панелда намоён бўлади. S20 Ultra'га бир дона 5х телефото камера қўйилган эди. Янги Ultra'га эса битта 3х, битта 10х лик линза қўйилган. Ультракенг бурчакли камера автофокусга эга бўлди. Асосий камера эса паст ёруғликда яхшироқ тасвирлар оладиган қилиб ишланган.

Ижобий ўзгаришлар:
•10х оптик зум камера;
•Иккинчи 3х телефото камера;
•Кучлироқ бўлган Gorilla Glass Victus ҳимояси;
•Samsung'нинг 1440p+ 120Hz'лик илк дисплейи, 1,500 нит;
•Янгича дизайн, корпус ранглари опцияси кўпроқ.

Салбий ўзгаришлар:
•Тезкор қувватланиш 45 Вт дан 25 Вт га туширилган;
•Бироз оғир;
•Қадоқ ичида қулоқчин ва қувватлагичлар йўқ (аксарият бозорларда).

ЎҚИНГ: Galaxy A32 намойиш қилинди: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!