Samsung Galaxy W22 расман тақдим этилди

Samsung Galaxy W22 расман тақдим этилди

Samsung W серияси фақат Хитой бозорида сотилади. Яқинда тақдим этилган Samsung W22 5G - бу Galaxy Z Fold3 5G'нинг хитой бозорига мўлжалланган махсус версияси ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra'нинг янгиланган рендерлари чиқди

Samsung компанияси China Telecom билан ҳамкорликда 16/256ГБ хотира ҳажмига эга бўлган Z Fold3'нинг юқори сифатли версиясини ишлаб чиқарди. Унинг нархи 16999 юань (2,645 доллар) ни ташкил қилади. 

Смартфон жуда чиройли дизайнга эга. Унинг марказидаги бўғим тилла рангда. Орқа панель эса Phantom Black қопламаси билан ўралган бўлиб, унда “Оламга қалб ила“ ёзувли логотип бор. 

Юқорида айтилганидек, ушбу смартфон Galaxy Z Fold3 5G'нинг хитойча версияси бўлиб, унда Google сервислари мавжуд эмас. Қурилмада фақатгина маҳаллий минтақага мос бўлган иловалар бўлади. 

Шунингдек, Galaxy W22 5G'ни ғарбий минтақаларда ишлатиб бўлмайди, чунки уяли алоқа тармоқлари мос келмаслик эҳтимоли мавжуд. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Z Fold3 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.