Samsung Gear Fit 2 Pro: спортга ошно этувчи браслетни харид қилиш учун 5 сабаб

Samsung Gear Fit 2 Pro: спортга ошно этувчи браслетни харид қилиш учун 5 сабаб

Samsung компанияси 2017 йилнинг августида Galaxy Note 8 флагман смартфони билан бирга, Samsung Gear Fit2 Pro фитнес-браслетини ҳам тақдим қилган эди. Ушбу браслет Samsung Gear Fit 2 девайсидан фарқли жиҳатларга эга бўлган.

Samsung Gear Fit 2 Pro техник жиҳатлари:

Экран:​ Super AMOLED, 1,5″, 432x216, сиғимдор, қайрилма;
Операцион тизим:​ Tizen;
Оператив хотира:​ 512 МБ;
Доимий хотира:​ 4 ГБ (2 ГБ фойдаланувчи учун);
Хотира картаси:​ йўқ;
SIM-карта:​ йўқ
Симсиз интерфейс:​ Wi­Fi 802.11 b/g/n (2,4 ГГц), Bluetooth 4.2;
Навигация:​ GPS, ГЛОНАСС;
Датчиклар: акселерометр, барометр, микрогироскоп, пульсометр;
Сувдан ҳимоя: ISO 22810-2010 стандарти;
Ремешок: ажраладиган, S ва L ўлчамда;
Аккумулятор: 200 мА соат, ажралмас;
Ўлчамлари:​ 51,3х25х11,5 мм;
Вазни:​ 33 грамм.

Samsung Gear Fit2 Pro – "ақлли" браслет 1.5 дюймли, қайрилма дисплейли Super AMOLED (432x216 пикселли) экран, Samsung шу турдаги электроника воситалари учун ишлаб чиқарган 2 ядроли Exynos процессорига, 512 МБ оператив ҳамда 4 ГБ доимий хотирага эга бўлган.

GPS/Glonass-модуллари, юрак уришини назорат қилувчи датчик ҳамда барометр билан бу браслет имкониятлари янада юқори.

Samsung Gear Fit2 Pro гаджети Tizen операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Фирма дўконидан зарур илова ҳамда циферблатларни юклаб олиш имкони мавжуд.

Сувга чидамлилик девайснинг яна бир ўзига хослиги бўлди: Samsung Gear Fit2 Pro гаджети 5-атмосферагача бўлган босимга дош беради, яъни у билан бирга 50 метргача чуқурликка тушса бўлади. Демак, унда бемалол чўмилиш мумкин.

Шу билан бирга, Samsung тўхтаб қолгани йўқ ва Speedo компанияси билан ҳамкорликда махсус илова ишлаб чиқарган, унинг ёрдамида сузиш тезкорлиги, масофаси ва юрак пульсини назорат қилиш мумкин бўлади.

Samsung Gear Fit2 Pro — Samsung Gear Fit 2 браслетининг такомиллашган талқини бўлиб, юқори даражада ҳимоя тизимига эга бўлгани, йирикроқ корпуси билан ажралиб туради.

Samsung Gear Fit 2 Pro қўшимча маълумотларни смартфондан ҳам олиб туради. Браслет орқали ҳам хатларга жавоб йўллаш мумкин. Bluetooth-гарнитура орқали уни мусиқий плеер сифатида фойдаланиш мумкин.

Қадоқни очамиз ...

Гаджет қора картонга ўралган бўлади. Унинг ичидаги манзара стандарт: Samsung Gear Fit2 Pro, қувватлаш учун док-станция, қўлланма.

Ташқи кўриниш, корпус ва экран

Samsung Gear Fit2 браслетини кўрган бўлсангиз, сиз учун Gear Fit2 Pro ташқи кўриниши ва дизайни жуда таниш. Корпус ўлчами бир оз катталашган, сувдан ҳимоя тизими ошган. Корпус пластикдан тайёрланган.

Экран силлиқ шаклда корпус ёнларига қадалган. Аввалги моделдан фарқли равишда, Samsung Gear Fit2 Pro қора ёки қора-қизил корпусда ишлаб чиқарилган.

Олд панел деярли қайрилма сенсор SuperAMOLED-дисплейидан иборат. Унинг диагонали 1.5 дюймли, экран юзаси учинчи авлодга мансуб Gorilla туридаги ҳимоя шишаси билан қопланган.

Браслетнинг қайрилма, SuperAMOLED дисплейли сенсор экрани 432x216 та пикселни қамраб олади. Ҳар дюймда 310.7 та пиксел борлиги катта қулайлик яратади. Экран ёрқин, AMOLED матрица экани рангнинг жилодор ва табиийлигини таъминлайди.

Экран ёруғлигининг заҳираси юқори, ундаги маълумотларни бемалол ўқиш мумкин, ҳатто қуёшли шароитда ҳам. Экрандаги Always on Display функцияси эса янада ўзига хос, экран зарур маълумотларни мунтазам акс эттириб туради.

Корпус ўнгида иккита механик тугмачалар бор: каттароқ тугма "орқага", кичик тугма эса "бош экран"га қайтаради. Қуйироқда эса кичикроқ туйнук бўлиб, бу микрофон эмас, барометр туйнуги.

Корпуснинг остки қисмида браслетни қувватлаш учун контактлар ҳамда оптик пульсометр мавжуд.

Браслет бандининг кўриниши аввалги каби сақлаб қолинган. Уларнинг ўлчами турлича бўлади.

Samsung Gear Fit2 Pro сув ҳавзасида 50 метргача чуқурликдан қўрқмагани боис, у билан бирга бассейнда ҳам, денгиз ёки дарёда ҳам чўмилиш мумкин. Бунинг учун махсус режим кўзда тутилган бўлиб, бу вақтда сенсор экран ўчириб қўйилади.

Браслетни турли ҳаракатлар билан, мисол учун браслет тақилган қўлни ҳаракатлантириш орқали ҳам "уйғотиш" мумкин.

Samsung Gear Fit2 Pro енгил ва ихчам, уни тақиб юриш осон. Ташқи кўриниш ва корпус йиғилиши билан муаммо йўқ.


Аппарат таъминоит

Гаджет фаолияти учун 2 ядроли Exynos 3250 процессори масъул. Унинг частота интервали 1 ГГц. Оператив хотира сиғими 512 МБ. Tizen операцион тизими учун бу етарли. Доимий хотира сиғими эса 4 ГБ.

Samsung Gear Fit2 Pro датчиклари орасида акселерометр, барометр, гироскоп, юрак уриши датчикларини, Wi-Fi, Bluetooth 4.2, NFC ҳамда GPS/Glonass модулларини айтиш мумкин.

Дастурий таъминот

Tizen операцион тизими тўлақонли ишлаши учун смартфонга 4 та иловани ўрнатиш керак бўлади: Samsung Gear, S Health, Gear S Plugin, Samsung Accessory Service.

Samsung Gear иловаси батарея ва хотира ҳолатини назорат қилишга, прошивка, созламаларни тўғирлашга, иловаларни ўрнатиш, мусиқани узатишга ёрдам беради.

Сенсор экран бошқарувнинг асосий воситаси. Браслетнинг бош экранида танланган циферблат ҳамда босилган қадам, сарф қилинган калория каби қўшимча маълумотлар акс этиб туради.

Бош экраннинг чап томонидаги ёрдамчи экранда огоҳлантиришлар ҳамда ўнг томондаги ёрдамчи экранда виджетлар мавжуд. Уларга мустақил равишда ҳам тартиб бериш мумкин.

Бармоқни экраннинг юқорисидан пастга қараб тортсангиз, тезкор созламалар панелига дуч келасиз. (ёруғлик, огоҳлантиришларни ўчириш, "сузиш режими"га ўтиш. Шунингдек, смартфонни топиш функцияси, секундомер ва таймер ҳам шу ерда.

Созламалар орқали ёруғлик даражасини белгилаш, шрифт ўлчамини танлаш, вибрация, гаджетни ҳаракат орқали бошқариш каби функцияларни ишга тушириш мумкин.

Samsung Gear Fit2 Pro босиб ўтилган қадамни санайди, шунингдек зинадаги ҳаракатни ҳам қайд этади.

Шу билан бирга, қуйидаги бир қатор ҳаракат ва ҳолатларни қайд этади: тиззалаш, қайрилиш, тушиш, сузиш, вело-тренажёр, эллиптик тренажёр, йога. Гаджет уйқу ҳолати ва сифатига оид маълумотларни ҳам қайта ишлайди.

Ташқи GPS-модул смартфонсиз ҳам зарур йўналишларни белгилаш учун айни муддао.

Оптик датчик пульси, турли режим ва иловалар эвазига браслетнинг ишлаш аниқлиги ва сифати ошади.

S Health саломатликни назорат қилиш иловаси Samsung Gear Fit2 Pro браслетига фойдаланувчининг жисмоний фаоллигига оид барча маълумотларни узатиб туради.

Аккумулятор имкониятлари

Samsung Gear Fit2 Pro махсус док-станция орқали қувват олади. Уни стандарт USB-штекерга уланади. Қувватлаш вақтида девайс экранида махсус белги акс этади.

Аккумулятор аввалги авлод браслетиники каби: 200 мА соат. Always On Display ёқилса, ёруғлик даражаси ўртачадан бир оз юқори бўлганда, Bluetooth ёқиқ турганида, пульсни автоматик аниқлаш тизими ёқиқ бўлса, Samsung Gear Fit2 Pro тўлиқ қувват билан бир кун "яшай олади".

Always On Display функцияси ўчирилса, пульсни автоматик ўлчаш режими ўчирилса, экран ёруғлиги пасайтирилса, GPS ва Wi-Fi ишлатилмаса, тўлиқ қувват 2 кунга етади.

Samsung Gear Fit2 Pro — энг илғор фитнес-браслетлардан бири. Қайрилма дизайндаги AMOLED-экрани, спорт функциялари ҳамда зарур датчиклари, машғулотларда смартфонсиз ҳам ишлатиш имкони мавжудлиги, аудиоплеер вазифасини ўташи, содда ва қулай интерфейс, иловаларга бойлиги билан бу девайс диққатга сазовор.


Samsung Gear Fit2 Pro харид қилиш учун 5 сабаб:

  1. Спорт машғулотлари билан шуғулланиш учун зарур барча датчик ва интерфейс мавжуд;
    2. Уни 50 метргача бўлган сувли чуқурликка олиб тушиш мумкин;
    3. Сифатли ва ёруғ экран;
    4. Замонавий ҳашамдор дизайн;
    5. Дастурларга бой ва фойдаланиш қулай.

Samsung Gear Fit2 Pro харид қилмаслик учун 2 та сабаб:
1. Тўлиқ қувват 1 ёки 2 кунга етади;
2. Нархи хитойлик рақибларга нисбатан қиммат.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop UZS 1 465 000.00 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги