Samsung ҳамёнбоп ва хит смартфонини кучайтирилган версияда чиқарди

  •   DiMaX
  •  1792
  •  12.10.2020 10:09

Samsung ҳамёнбоп ва хит смартфонини кучайтирилган версияда чиқарди

Жанубий кореялик етакчи смартфонсоз шу йил майнинг ўртасида Galaxy A21s русумли ўрта нархли моделини тақдим этган эди. Биз эса ушбу смартфоннинг тўлиқ тавсифини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: «Бели бақувват» ҳамёнбоп смартфон – Galaxy M31 Prime ҳам расман намойиш қилинди

Samsung шу пайтгача бу смартфонини тезкор хотираси 3, 4 ва 6 гигабайтлик, доимий хотираси эса 32 ва 64 гигабайтлик вариантларда сотиб келаётган эди. Компания энди уни янгича конфигурацияда – 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирали вариантда ҳам чиқарди.

Ички хотираси ҳажми бўйича яхшиланган Samsung Galaxy A21s биринчи бўлиб Ҳиндистонда, 240 АҚШ долларига тенг нархда сотила бошлади. Кейинчалик унинг бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқиши кутилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Galaxy A21s модели дунё бўйича оммалашган ва бу борада рейтингларга ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung энг арзон 5G-смартфонининг барча жиҳатларини ошкор этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!