Samsung иккита янги смартфонни тақдим этади

Samsung иккита янги смартфонни тақдим этади

Ҳиндистон Стандард Бюроси мамлакатда тақдим этиладиган барча смартфонларни сертификатлайди. Яқинда ушбу ташкилот иккита янги Galaxy смартфонини сертификатлади. 

Гап Galaxy A23 5G ва A04s моделлари ҳақида кетяпти. Иккала смартфон ҳам тақдим этилганидан сўнг Ҳиндистонда сотила бошлайди. Galaxy A23 5G моделини оддий А23 билан адаштириб юбормаслик керак. Чунки оддий А23 модели 4G тармоғида ишлайди ва аллақачон сотувга чиқиб бўлган. 

Ҳиндистондан ташқари смартфон Европа бозори учун ҳам сотувга чиқиши кутилмоқда. Яқинда смартфон бенчмарк маълумотлар баъзасида пайдо бўлди. Унга кўра, қурилма Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланади. 4G модель эса Snapdragon 680 чипига эга. Шунингдек, смартфон Android 12 операцион тизимида ишлаши ва энг камида 4ГБ тезкор хотирага эга бўлиши маълум бўлди. 

Galaxy A04s эса A13 ва M13 моделлари каби Exynos 850 чипида ишлайди. Смартфон Android 12 операцион тизимида ишлайди ҳамда 3ГБ тезкор хотирага эга бўлади. Аввалги хабарларда Galaxy A04s қурилмаси 60 гертс частотада ишловчи HD+ резолюциядаги 6.5 дюймли LCD дисплейи ва 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланиши ҳақидаги маълумот берилган эди.

ЎҚИНГ: Учта Galaxy A смартфони Android 12 тизимига ўтмоқда 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!