Samsung кейинги икки йил ичида радикал, графен аккумуляторли смартфон чиқармоқчи (янгиланишлар қўшилди)

Samsung кейинги икки йил ичида радикал, графен аккумуляторли смартфон чиқармоқчи (янгиланишлар қўшилди)

Samsung литий ионли аккумулятор қуввати узоққа етиши учун графен технологияси ҳақида илк бора ошкор қилганда, ишлаб чиқариш нархининг қимматлигига қарамай, ҳамма бу ғояни мақтаган эди. Бироқ айнан мана шу нарх омили сабаб бундай технологиядан оммавий равишда истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланишнинг иложи бўлмаган.

Инсайдер Evan Blass'га кўра, корейс гиганти "ёки кейинги йили, ёки 2021 йилда" графен аккумуляторли қурилма тақдим қилиш арафасида турибди.

2004 йилда кашф қилинганидан буён юқори ўтказувчанлик ва эластиклик хусусиятига эга графенга литий ионли аккумуляторларга муқобил сифатида қараб келинади. Ушбу элемент угелероднинг бир тури бўлиб, юза ҳароратида катта ўзгариш бўлмагани ҳолда катта сиғимга эга ва тез қувватланувчи кичик ўлчамли ва ингичка аккумуляторга жойлаштирилиши мумкин.

Тахмин қилиш мумкинки, графен аккумуляторли илк смартфон ёки Galaxy S11, ёки Galaxy Note 11 бўлиши керак. Икки телефон орасида, тақдимот вақти инобатга олинса, Note11'нинг бу борада пионер бўлиш эҳтимоли каттароқдир. Устига устак, Galaxy S10'дан ажралиб туриши учун компания бу йил Note 10'га 45 ваттли супертез қувватлаш технологиясини ўрнатгани ҳам яна бир инновация Note серия смартфонида дебют қилиниши борасидаги қарашларга асос бўлиб хизмат қила олади. Аллақачон Galaxy Note 11 дизайни ва RAM'и (12 ГБ) ҳам бутунлай ўзгача бўлиши, юқори даражадаги ишлаш сифати ҳамда такомиллаштирилган камерага эга бўлиши ҳақида маълумотга эгамиз. Компания, ҳаттоки, ушбу смартфон камерасини Samsung фотографиясида "янги давр", деб атамоқда.

Бироқ ҳар қандай инновацион технологияда бўлгани каби графенли аккумуляторлар нархи ҳам ўта қиммат бўлади. Blass'нинг айтишича, компания ушбу технологиядаги маҳсулотни ишлаб чиқарган тақдирда ҳам, унинг имкониятларини кенгайтириб, нархини камайтириш устида ишлашига тўғри келади. Инсайдернинг яна маълум қилишича, бу типдаги илк смартфон Bixby Home қурилмасидан олдин тақдим қилиниши керак.

 NB Охирги янгиланиш: 16 август, 2019 йил.

ЎҚИНГ: Смартфонлар учун 108 мегапикселлик камера тақдим қилинди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.