Samsung кутилмаганда Snapdragon 865 чипли ҳамёнбоп флагманини LTE-версияда чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  898
  •  29.03.2021 15:00

Samsung кутилмаганда Snapdragon 865 чипли ҳамёнбоп флагманини LTE-версияда чиқаряпти

Жанубий кореялик гигант бултур 23 сентябрда Galaxy S20 FE (ёки Galaxy S20 Fan Edition) смартфонини икки хил версияда тақдим этган. Арзонлаштирилган флагманнинг 5G-версияси Snapdragon 865 чипсети базасига қурилган, LTE-талқинида эса Samsung ўзининг Exynos 990 процессорини қўллаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қасдма-қасд: Samsung ҳам арзон флагмани нархини нақ 95 долларга пасайтирди!

Samsung энди ушбу смартфонининг учинчи версиясини ҳам тайёрлабди ва уни аллақачон Wi-Fi Alliance ташкилотида сертификатлаб ҳам улгурибди. Ташкилотнинг маълумотлар базасидаги қайдга кўра, бу смартфон SM-G780G модел рақамига эга.

Янги талқиндаги Galaxy S20 FE моделининг нариги иккитасидан фарқи шундаки, уни ҳам Snapdragon 865 чипи билан таъминлашган, аммо 5G-модемдан маҳрум этишган. Шунга қараганда, янги гаджетнинг самарадорлиги юқори, лекин нархи янада паст бўлиши керак.

Мазкур қурилманинг бошқа барча хусусиятлари ўша бултурги версиялари билан бир хил. Galaxy S20 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан мана бу мақоламизда танишиш мумкин. Samsung бу янги смартфонини қачон тақдим этиши ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Энг антиқа анбоксинг: Сув тубида Galaxy S20 FE қадоғини очиб, ўзини ишлатиб кўрсатишди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!