Samsung’нинг «масхаравий» сериали: у Galaxy Note 9 рекламасида ҳам Apple ва iPhone X устидан кулмоқда

  •   DiMaX
  •  2357
  •  13.08.2018 12:20

Samsung’нинг «масхаравий» сериали: у Galaxy Note 9 рекламасида ҳам Apple ва iPhone X устидан кулмоқда

Жанубий кореялик гигантнинг ўз реклама роликларида Apple устидан кулишни «санъат даражасига олиб чиққан»идан хабарингиз бор. Куни кеча тақдим этилган фаблетнинг реклама роликларида ҳам шу ғалати анъана давом этаётир.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Samsung энди Apple ва iPhone’ни «сериал тарзида» масхара қилишга ўтди! (+3 та видео)

Samsung энди Galaxy Note 9 фаблетининг иккита реклама ролигини чиқарди – уларда ҳам iPhone камчиликлари ҳамда умуман Apple майна қилинган. «Масхаравий сериал»нинг навбатдаги қисмларида ҳам ҳув ўша илк лавҳадаги йигит – Apple Store маслаҳатчиси (уларни «Genius», яъни «Даҳолар» деб аташади) бош ролда намоён бўлади.

Янги реклама лавҳаларидан биринчиси «Ingenius: Power» деб номланади ва унда Galaxy Note 9 ҳамда iPhone X’дан қай бири кучлироқ эканлиги ҳақида мижоз ва Apple ходими орасида баҳс кетади. Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Гарчи Samsung бу борада рақибининг устидан кулаётган бўлса-да, аслида Galaxy Note 9 самарадорлик синовида купертинолик рақибига енгилган.

ЎҚИНГ: ТЕСТ: Samsung’нинг энг қиммат, энг зўр флагмани iPhone X ва OnePlus 6’гаям бас келолмади!

Иккинчи видеоролик эса «Ingenius: Pen» деб аталиб, унда Apple Pencil ҳамда Galaxy Note 9 жамланмасидаги S-pen орасидаги фарқ хусусида сўз боради. Мижоз бу икки маҳсулотнинг фарқини сўраганида, «даҳо» – Apple ходими: «Apple Pencil фақат iPad’да ишлайди», деб жавоб беради ва чиндан ҳам шундай.

Умуман олганда, бу реклама роликлари айни кунларда смартфон харидорларини ўйлантираётган асосий саволларга ойдинлик киритади. Аммо Samsung кейинги пайтларда Apple’ни майна қилишга жиддий киришгани қизиқ. Шу кунгача «масхаравий сериал»нинг тўққизта қисми интернет юзини кўрди. Samsung буни ҳали давом эттирадиган кўринади, уларни бирга кузатамиз – биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Samsung ва Apple орасидаги реклама жанги: «Масхаравий сериал»нинг янги қисмлари! (+3та видео)