Samsung Upgrade дастури: Galaxy смартфонларини энди ҳар йили ярим нархида олиш мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2977
  •  17.06.2020 17:01

Samsung Upgrade дастури: Galaxy смартфонларини энди ҳар йили ярим нархида олиш мумкин! (+видео)

Жанубий кореялик техногигант Россиядаги мижозлари учун Samsung Upgrade дастурини эълон қилди. Бу – 2018 йили тақдим этилган Samsung Forward дастурининг янгиланган версиясидир.

ЎҚИНГ: Икки йиллик Samsung смартфонларига ҳам Galaxy S20 имкониятлари қўшилди!

Ушбу дастур доирасида харидор янги Galaxy смартфонини Samsung расмий дўконидан олиб ишлатаверади ва нархини ҳар ойда («рассрочка» усулида) тўлаб боради. Олти марта тўловни амалга оширганидан сўнг муайян қийматни тўлаганча уни янги моделига алмаштириб олиш ёки қайтариб топшириш мумкин. Агар харидор смартфонни ўн икки ой ишлатса, уни қайтариб бериш ёки янги моделга алмаштириб олишда комиссия пули тўламайди.

Айни дамда ушбу дастур доирасига Samsung Galaxy S20 Ultra, Galaxy S20+, Galaxy S20, Galaxy S10+, Galaxy S10, Galaxy S10 Lite, Galaxy Note 10+, Galaxy Note 10, Galaxy A71 ва Galaxy A51 моделлари киради.

Демак, ҳозир Россияда бўлиб турган мухлисларимиз мана бу ҳавола орқали компания расмий сайтидаги Samsung Upgrade саҳифасига ўтишлари, унинг шартлари билан батафсил танишиб, смартфон олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонлари ўртача 20 фоизга қимматлашди, лекин бу ҳали ҳолваси!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!