Samsung Uzbekistan расман Galaxy Unpacked'нинг аниқ сана ва вақтини эълон қилди

Samsung Uzbekistan расман Galaxy Unpacked'нинг аниқ сана ва вақтини эълон қилди

Бир неча кун аввал норасмий тарзда тарқалиб кетган Galaxy Unpacked санаси бугун расман ўз тасдиғини топди – Samsung'нинг барча расмий саҳифалари, жумладан, Samsung Uzbekistan ҳам тақдимот 1 феврал куни бўлиб ўтишини эълон қилди.

Маълум бўлишича, тақдимот Америка Қўшма Штатларининг Сан-Франциско шаҳрида шахсан одамлар билан ўтказилади. Айтиш керакки, бу Жанубий Корея компаниясининг сўнгги уч йилдаги ёхуд COVID-19 пандемиясидан кейинги илк жонли тақдимотидир. Сир эмаски, унда биз Galaxy S23, Galaxy S23+ ва Galaxy S23 Ultra смартфонлари ва эҳтимол бошқа янги маҳсулотлар билан ҳам танишамиз. 

Тошкент вақти билан тадбир 23:00 да бошланади ва уни сиз samsung.uz сайтида ёки Samsung'нинг расмий YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: 2023 йилда оммабоп бўлиши кутилаётган смартфон тез орада тақдим этилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!