Samsung яна бир букламафонининг тақдимот кунини расман айтди!

  •   DiMaX
  •  706
  •  08.11.2019 15:06

Samsung яна бир букламафонининг тақдимот кунини расман айтди!

Дунёдаги биринчи рақамли смартфонсоз Galaxy Fold букламафонини бир қатор машмашалардан сўнг самарали сотмоқда. Samsung Developer Conference 2019 кўргазмасида компания унинг иккинчи авлоди – Galaxy Fold 2 концептини намойиш этди.

ЎҚИНГ: 2300 долларлик смартфонни хитойликлар 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишди!

Galaxy Fold 2 модели худди Motorola RAZR сингари «раскладушка» тарзида – тиккасига букланади. Аммо компания бундан бошқа, ҳар икки томонга букилувчи яна бир смартфон тайёрламоқда. Таниқли инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) эълон қилган расмий реклама постери унинг Samsung W20 5G модели эканини ва намойиш кунини ҳам кўрсатди:

Номидан ҳам маълум – 19 ноябрь куни Хитойда тақдим этиладиган бу қурилма бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Лекин Мукул Шарманинг таъкидлашича, айнан шу моделнинг ўзи Galaxy Fold’нинг янгиланган версияси бўлади. 5G-модулини айтмаса, унинг ўша оригинал букламафондан ҳеч қандай фарқ қилмайди.

Майли, нима бўлганда ҳам, мазкур девайс тақдимотига ўн кунча вақт қолибди – балки, шу орада у ҳақда янги маълумотлар чиқиб қолар. Ҳозирча эса глобал бозорга чиққан бир қатор Samsung телефонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан атиги 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: «Хаббл» лақабли Galaxy S11 нақ «чўнтакдаги телескоп» бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!