Samsung яна бир Galaxy моделининг 5G версиясини тақдим этади

Samsung яна бир Galaxy моделининг 5G версиясини тақдим этади

Galaxy A23 смартфони шу йилнинг март ойида тақдим этилган эди. 4G версиядаги ушбу смартфон Snapdragon 680 чипи билан жиҳозланган. 

Энди ушбу қурилманинг 5G версияси Geekbench'да тестдан ўтди. Смартфон Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланган бўлиб, у mmWave 5G'ни қўллаб-қувватлайди. Ушбу чип такомиллашган Kyro 660 ядролари ва Adreno 619 график процессори сабаб аввалги Snapdragon 690 чипидан 15% CPU, 30% GPU юқори унумдорликни тақдим этади. mmWave тармоғи фақатгина АҚШ бозори учун ишлаб чиқарилган моделларида бўлиши айтилмоқда. 

Geekbench'даги маълумотларга кўра, қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4 график қобиғида ишлайди. Унинг тезкор хотираси 4ГБ, аммо 4G версия 6ГБ ҳамда 8ГБ хотирага эга эканлигини ҳисобга олсак, 5G моделнинг ҳам каттароқ хотирага эга версиялари ҳам тақдим этилади. 

Galaxy A23 5Gнинг 3D рендерлари ҳам эълон қилинди. 4G версия билан таққослаганда дизайнда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 4G модель FHD+ резолюциядаги 90 гертс 6.6 дюймли LCD дисплей, 50МП асосий, 5МП ультракенг, 2МП макро ва 2МП сатҳ 8МП селфи камералар ҳамда 25 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.

5G версиянинг техник кўрсаткичлари бироз ўзгариши мумкин. 

ЎҚИНГ: Samsung энди Galaxy M13'нинг 5G версиясини тақдим этади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!