Samsung яна тўртта бестселлер смартфонига Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасини тарқатяпти

  •   DiMaX
  •  1227
  •  09.02.2021 12:28

Samsung яна тўртта бестселлер смартфонига Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасини тарқатяпти

Яқинда биз Samsung тўрт йиллик смартфонларининг ҳам прошивкасини янгилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Жанубий кореялик техногигант энди ҳамёнбоп телефонларидан яна тўрттасига энг янги – Android 11 операцион тизим талқини асосида тайёрланган прошивка тарқатяпти.

ЎҚИНГ: Galaxy M12 тақдим этилди: аккумулятори иккита iPhone 12 Pro’никига тенг!

Ўтган ҳафтада бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўллаб-қувватламайдиган, яъни 4G версиядаги Galaxy A51 модели учун прошивка тарқатилган эди. Энди эса унинг янада илғор версияси – Galaxy A51 5G смартфонларига ҳам Android 11 асосли барқарор One UI 3.0 график қобиғи базасидаги апдейт юборила бошлади.

Юқоридаги икки қурилмадан ташқари, мазкур компаниянинг яхши сотилаётган яна иккита смартфонига ҳам One UI 3.0 прошивкаси тарқатилмоқда. Булардан бири бултур апрелда тақдим этилган ўрта нархли Galaxy A71 5G моделидир (аслида унинг 4G-версияси – оддий Galaxy A71 смартфони 2019 йилнинг декабрида намойиш қилинган).

Янги прошивкани қабул қилаётган тўртинчи смартфон эса 2019 йилнинг йилнинг сентябрида намойиш этилган «автономлик монстри» – Galaxy M30s модели бўлади. Унинг учун M307FXXU4CUAG рақамли, ҳажми деярли 2 ГБ келадиган апдейт ҳозирча Ҳиндистондаги фойдаланувчиларга узатилмоқда.

Дунё бўйлаб ушбу тўртта русумдаги смартфонларга Android 11 асосидаги барқарор One UI 3.0 прошивкалари босқичма-босқич тарқатилмоқда. Уларда операцион тизим янгиланиб, график қобиқнинг янги имкониятлари қўшилиши билан бирга, январь ойидаги Android хавфсизлик патчлари ҳам келади.

ЎҚИНГ: Потенциал бестселлерлар – Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 нархлари чиқди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!