Samsung янги Galaxy S22 смартфонларини ишлаб чиқаришда океанларда ташлаб кетилган балиқ тўрларидан фойдаланади

Samsung янги Galaxy S22 смартфонларини ишлаб чиқаришда океанларда ташлаб кетилган балиқ тўрларидан фойдаланади

Интернетда Samsung Galaxy S22 смартфонларининг тақдимотдан олдин жуда кўплаб рендерлари тарқатиб юборилди. Аммо, улардан кўп нарсани билиш қийин. Масалан, Samsung энди уларни ишлаб чиқаришда океанларда ташлаб кетиладиган балиқ овлаш тўрларидан фойдаланишини маълум қилди. 

Kомпания ўзи ихтиро қилган янги материалдан келажакда ишлаб чиқариладиган барча Galaxy қурилмаларида фойдаланади ва 9 февралда тақдим қилиниши кутилаётган янги S сериясидаги смартфонлар бунга биринчи мисол бўлади. 

BMT Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ҳар йили океанларга 640 минг тонна балиқ овлаш тўрлари ташлаб юборилиши ҳақида айтилган ҳисоботига таяниб, Samsung бу “арвоҳ тўрлар” денгиз ҳаёти ва маржон рифларига таҳдид солаётганини айтади. "Бу ташлаб юборилган балиқ овлаш тўрлари атроф-муҳитнинг нозик мувозанатини даҳшатли тезликда бузмоқда", деб ёзади компания ўзининг блогида. "Ушбу тўрларни тўплаш ва қайта ишлатиш океанларимизни тоза сақлаш, шунингдек, сайёрамиз ва жамоавий келажагимизни сақлаб қолиш учун муҳим қадамдир." 

Янги материалдан фойдаланиб ишлаб чиқарилган илк Galaxy қурилмалари 9 февралда Тошкент вақти билан 20:00 да онлайн тадбирда тақдим қилинади. 

ЎҚИНГ: Galaxy Tab S8 серияси планшетларининг техник жиҳатлари маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!