Samsung'нинг 108МП камераси тақдимот санаси маълум бўлди

Samsung'нинг 108МП камераси тақдимот санаси маълум бўлди

Смартфонлардаги Quad Bayer филтер камераси сенсориларидан ҳали узоқ муддат фойдаланилади.

Охирги пайтларда 48 мегапикселли камералар ҳам смартфонларга ўрнатила бошланган экан, Realme ва Redmi бу пойгада ўзиб кетишга ҳаракат қилмоқда. Тез фурсатлар ичида бу икки компания 64МП камера модулларини тақдим қилади, бироқ рақобат шу билан тўхтаб қолмайди.

Samsung компаниясининг камераларга ихтисослашган бўлими 12 август санасида 108 мегапикселли датчикни тақдим қилади. Ўтган ойда ушбу сенсор 2020 йилги смартфонларга ўрнатилишни бошлаши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, аммо Samsung бу орада ортга сурилишларни хоҳламаган кўринади. Бир неча кун олдин таниқли инсайдерлардан бири компаниянинг ички тақдимотидан презентацияни очиқлади. Унда Samsung'нинг ушбу ISOCELL сенсори биринчи бўлиб Xiaomi девайсига ўрнатилиши айтилган. Бу қурилма бир неча ой ичида (тахминан, октябрда) тақдим қилиниши кутилаётган Мi Mix 4 смартфони бўлади. 

Xiaomi'нинг тақдимот анъаналарига асосланиб қилинган инсайдерлар тахмини ўзини оқласа, 108 мегапикселли дунёдаги биринчи смартфон шу йилдан кечикмасдан намойиш қилинади. Яна бошқа тафсилотлар 2 кундан кейин расман маълум бўлади. 

108 мегапикселли сенсор тасвирларни пиксел биннинг (тасвир сифатини ошириш учун бир неча пикселни бирлаштириш) усулидан фойдаланиб, 27 мегапикселли резолюцияда олади. Бироқ ростдан ҳам 108 МП'да (бунда резолюция ақлни шоширадиган катталикда: 12032х9024 бўлади) тасвир ҳосил қилса бўладими йўқми, бу ҳозирча номаълум. Агар Pro режими орқали бунинг имкони бўлган тақдирда ҳам, бундай катта резолюцияда тасвир ҳосил қилиш ҳозирча маслаҳат берилмайди. Сабаби Quad Bayer сенсорлари ўз резолюциайсининг 1/4 катталигида расмга олишга мухандислаштирилган бўлиб, деталларни ошириш учун тўртта пикселни биттага айлантиради.

ЎҚИНГ: 64 мегапикселлик камерали илк смартфонни Samsung чиқармоқчи эди, лекин...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.