Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A32 илк суратларда!

  •   DiMaX
  •  11616
  •  27.11.2020 16:02

Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A32 илк суратларда!

Жанубий кореялик корпорация куни кеча Galaxy A12 ва Galaxy A02s смартфонларини тақдим этган эди. Энди эса Samsung бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи ҳамёнбоп телефонни тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг бепул сервиси 26 хил смартфонда пайдо бўлди

Биламизки, Samsung ҳозиргача чиқарган энг арзон 5G-смартфон Galaxy A42 модели ҳисобланади, лекин у рақобатчиларникидан икки карра қиммат экан. компания тайёрлаётган янги қурилма эса Galaxy A32 5G деб номланади ва ундан арзон бўлиши аниқ.

Ишончли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) кутилаётган смартфоннинг биринчи рендер суратларини ва айрим техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотларни улашди. Унга кўра, Galaxy A32 5G дисплейида селфи-камера учун кемтик бўлади, бармоқ изи сканери эса корпуснинг ён қиррасига ўрнатилади.

Galaxy A32 5G қувват олиш ва маълумот алмашиш учун USB-C портига, шунингдек, стандарт қулоқчин тирқишига эга. Унинг бош камераси учта датчикни ва қўшалоқ LED-чақноқни ўз ичига олади. Миш-мишларга кўра, ундаги асосий сенсор 48 мегапикселлик бўлади.

Смартфоннинг процессори ва бошқа хусусиятлари борасида ҳозирча маълумот йўқ. Унинг тақдимоти эса кейинги йилнинг биринчи чорагида бўлиб ўтса керак.

ЎҚИНГ: Samsung биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфонини тайёрлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.