«Шаршара экранли» Vivo Nex 3 5G тақдимоти учун антиқа жой танланди! (+«жонли» видео ва суратлар)

  •   DiMaX
  •  2567
  •  16.09.2019 11:35

«Шаршара экранли» Vivo Nex 3 5G тақдимоти учун антиқа жой танланди! (+«жонли» видео ва суратлар)

Vivo компанияси бугун – 16 сентябрдаёқ ўзининг Nex 3 5G смартфонини намойиш қилади. Бу – бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи, «шаршара экранли» дизайнга эга кучли қурилмадир.

ЎҚИНГ: Vivo "шаршара"ли экранга эга смартфонини кўрсатди

Таниқли инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) хабарига кўра, Vivo намойиш учун ўта ғалати жой танлаган – уни мана шу кема бортида тақдим этишади!

Инсайдерга кўра, Nex 3 5G флагмани билан бирга кемадаги тадбирда яна буткул симсиз Vivo TWS қулоқчини ҳам намойиш қилинади:

AirPods «қотили» дея тавсифланаётган мазкур аксессуар корпуси градиент тусли, ғилофидан зарядланувчи ҳамда aptX технологиясига эга.

ЎҚИНГ: Apple AirPods’нинг яна бир кушандаси – Nubia Pods симсиз қулоқчини битта смартфон нархида сотилади!

Булардан ташқари, айни шу инсайдер Vivo Nex 3 5G моделининг «жонли» видеосини тарқатган:

Ушбу смартфонни турли томонларидан олинган «жонли» расмлари ҳам тарқалган:

Vivo Nex 3 5G моделининг 6,89 дюймлик «шаршара экран»и корпус олд юзасининг 99,6% қисмини эгаллайди.

ЎҚИНГ: Oppo «шаршара дисплей»ли смартфонини эълон қилди

Snapdragon 855 Plus процессори ҳамда 5G-модемли мазкур смартфон 64 мегапикселлик камерага эга, унинг 4500 мА/соатлик аккумулятори эса 44 ваттлик технология асосида тезкор қувватланади.

Vivo Nex 3 5G тезкор хотираси 8 ҳамда 12 гигабайтлик, доимий хотираси эса 128, 256 ҳамда 512 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади, нархи ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (ўттиз еттинчи ҳафта)