Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон тўлиқ рақамли иқтисодиётга ўтади!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бугун, 28 декабрь куни бўлиб ўтмоқда.
Мурожаатнома давомида Президент 2019 йилнинг номини эълон қилди. 2019 йилга — «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб ном берилди.
Президент соҳаларни ривожига боғлиқ бўлган консепцияни ишлаб чиқиш 1 апрелга қадар якунланиши кераклиги таъкидланди. Вазирлар Маҳкамасига ушбу масала юзасидан таклиф киритиш ва «Рақамли иқтисодиётга ўтиш» консепциясини 2 ой ичида ишлаб чиқиш юклатилди.
“Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур“, – деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «Рақамли иқтисодиётга ўтиш» консепциясини ишлаб чиқишда ахборот хавфсизлигига алоҳида этибор бериш керак эканлигини таъкидлаб ўтди.
ЎҚИНГ: “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди