Шифокорлар коронавируснинг смартфон ва пулда неча кун сақланиб туришигача аниқ айтишди

  •   DiMaX
  •  677
  •  17.10.2020 18:03

Шифокорлар коронавируснинг смартфон ва пулда неча кун сақланиб туришигача аниқ айтишди

Дунё аҳлини жиддий ташвишга қўйган коронавирус пандемияси турли буюмлар ва пул купюралари орқали ҳам юқади. Куни кеча россиялик инфекционист офисда ёки уйда вирус юқтириб олиш хавфи энг юқори бўлган буюмни маълум қилган эди ва бу – смартфон эмас...

ЎҚИНГ: Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

Австралиялик олимларнинг аниқлашларича, коронавирус смартфон корпусида ва пул юзасида узоқ вақт ўз яшовчанлигини йўқотмай тура олар экан. Тадқиқотлар натижаларига кўра, ушбу буюмларда у 28 кунгача жон сақлаши мумкин.

Мазкур муддат нисбий бўлиб, бир қатор ташқи омилларга боғлиқ. Лекин асосийси – 17 кунда ўлиб кетадиган оддий гриппга нисбатан коронавируснинг анча жони қаттиқ.

Айниқса, силлиқ ва металл юзаларда коронавирус сақланиб қолиши хавфи юқори, дейишмоқда олимлар. Бу – смартфонлар, қоғоз ва металл (танга) пуллар, шунингдек, жамоат транспортидаги тутқичлар бўлиши мумкин.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мазкур вирус матода ва ғовак юзаларда тезроқ ўлар экан. Бундай жойларда унинг максимал яшаш муддати 14 кунга тенг, шунда ҳам идеал шарт-шароитлар бўлса. Коронавирус учун энг идеал шароит эса 20 даражалик ҳарорат ва буткул қоронғиликдир: ультрабинафша нурларида у тез ўлиб кетади.

ЎҚИНГ: Коронавирусдан ҳимояланиш учун смартфонни нима билан ва қандай тозалаш керак?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.