Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  11916
  •  04.07.2020 10:48

Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

Samsung жорий йилнинг 5 августида Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетларини тақдим этиши кутилмоқда. Куни кеча компания ўзининг расмий сайтига Galaxy Note 20 Ultra суратини чиқариб, яна яшириб қўйган.

ЎҚИНГ: Ишончли инсайдер Galaxy Note 20 Ultra’нинг барча хусусиятларини ошкор этди

Интернетда ушбу смартфонлар ҳамда букилувчи Galaxy Fold 2 смартфони ҳақида хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Грециядаги Tech Maniac нашри «жуда ишончли манба»ларга таянган ҳолда улар учун белгиланадиган нархларни эълон қилди.

Агар унга ишонсак, Galaxy Note 20 моделининг Грециядаги нархи Galaxy Note 10 баҳосидан анча юқори бўлади. Бу мамлакатда бултурги фаблетнинг бошланғич нархи 999 евро эди, бу йилгисини эса Samsung нақ 1 249 евродан бошланувчи нархларда сотмоқчи!

Шуниси ҳам борки, солиқлардаги фарқлар билан боғлиқ ҳолда, Европанинг бошқа мамлакатларида Galaxy Note 20 арзонроқ сотилади. Аксарият ҳудудларда уни 1 199 ёки 1 209 еврога олиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung ҳали тақдим этилмаган, «яширин камера»ли Galaxy Note 20’ни энди «жонли» видеода кўрсатди!

Туркумнинг йирик вакили – Galaxy Note 20 Ultra модели эса Грецияда янада қиммат – камида 1 499 евро бўлиши кутилмоқда. Таққослаш учун, бозорга янги чиққанида Galaxy Note 10+ модели 1 149 евро, Galaxy S20 Ultra флагмани эса – 1 399 евродан бошланган нархларда сотилган эди. Европанинг бошқа ҳудудларида эса Galaxy Note 20 Ultra фаблети 1 449 ва 1 459 евродан бошлаб сотилади.

Манбанинг ёзишича, Samsung навбатдаги букламафони – Galaxy Fold 2 смартфонини эса 2 199 еврога баҳоламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy Note 20 фаблетлари 5 август куни – Samsung Unpacked тадбирида намойиш этилиб, 27 августда сотувга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Барча смартфонлар учун Forza Street чиқди, лекин Samsung’чиларга алоҳида имтиёзлар бор! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.