Сичқончаси клавиатуранинг ўзида жойлашган илк ноутбук тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  469
  •  02.06.2021 15:54

Сичқончаси клавиатуранинг ўзида жойлашган илк ноутбук тақдим этилди

Prestigio ва Clevetura компаниялари 14 дюймлик экранга эга, Intel процессори ўрнатилган янги ноутбукни тақдим этди. Унинг хос жиҳати — киритиш мосламаси қаерда жойлашганидир, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Блогер Apple устидан кулиб, механик клавиатурали MacBook Pro яратди (+видео)

Таъкидлашларича, бу – тачпади (сичқонча вазифасини бажарувчи сенсорли панели) бевосита клавиатуранинг ўзига ўрнатилган дунёдаги илк ноутбук. Қурилма TouchOnKeys технологияси базасида қурилган бўлиб, у 2021 йилдан сотувга чиқарилади.

Ишлаб чиқарувчи вакиллари бундай ноутбукдан фойдаланиш қулайлигини айтишмоқда: қўлни ҳадеб алоҳида тачпадга олиб боришга ҳожат қолмас экан.

TouchOnKeys‘да ҳам ҳаракатлар худди одатий тачпадники каби амалга ошади. Фақат маълумотларни киритиш майдони анча катталашади. Тачпад матнни киритиш тартибидан сенсор бошқарувга автомат тарзда ўтади. Бу мослама курсор ва экрандаги объектларни суриш, саҳифаларни варақлаш (скроллинг), уларнинг ўлчамларини ўзгартириш, компьютер овозини ва экран ёруғлигини бошқариш каби имкониятлар беради. Клавишларнинг ўзи эса қайчи механизми бўйича ишлайди. Бошқариладиган клавишларни ёритиш тизими ҳам бор.

ЎҚИНГ: 3—5 миллион сўм оралиғидаги ноутбуклар нархлари билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.