Сирдарёда 750 долларга дрон сотаётган фуқаро ушланди

  •   DiMaX
  •  901
  •  14.02.2020 08:22

Сирдарёда 750 долларга дрон сотаётган фуқаро ушланди

Куни кеча Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида учувчисиз қурилмани 750 долларга пуллаётган шахс ушланиб, унга нисбатан жиноят иши очилди. Бу тўғрида Бош прокуратура ахборот хизматига таяниб Kun.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: ДХХ ушлаган дрон чегарадан нима олиб ўтаётган эди?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. «MAVIC PRО» номли дронни харидорга 750 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.

Бош прокуратура ахборот хизматидан маълум қилишларича, учувчисиз учадиган аппарат ашёвий далил сифатида олинган ва Х.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-4-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу моддага асосан, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланган. 244-4-модданинг барча қисмлари санкцияси озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ.

Ўтган ҳафта Тошкент вилоятида дрондан фойдаланиб видеолавҳа олмоқчи бўлган уч киши қўлга олинган эди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик бундан бир йил олдин белгиланган.

ЎҚИНГ: Калашников дронларга қарши янги қуролини намойиш этди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!