Skyeng инглиз тилини фильм субтитрлари орқали ўрганишга ёрдам берадиган сервисни ишга туширди

Skyeng инглиз тилини фильм субтитрлари орқали ўрганишга ёрдам берадиган сервисни ишга туширди

Россиянинг инглиз тилини онлайн форматда ўргатишга ихтисослашган Skyeng компанияси инглиз тилини фильм ва сериаллардаги субтитрлар орқали ўрганишга мўлжалланган сервисни ишга туширди, деб ёзмоқда vc.ru сайти.

Сервис Skyeng томонидан яратилган Vimbox платформасида ишлайди ва Google Chrome и “Яндекс.Браузер” браузерларига мос келади. Сервисдан онлайн-кинотеатр томошабинлари бепул фойдаланишлари мумкин, бунинг учун улардан махсус кенгайтмани ўрнатиш талаб этилади, холос. Шундан кейин баъзи фильм ва сериаллар остида субтитрларни ёқишга хизмат қиладиган Vimbox тугмаси пайдо бўлади.

Фильмни кўриш пайтида фойдаланувчилар исталган субтитр устига босиб, унинг таржимасини кўришлари мумкин бўлади. Фильм ижроси эса ушбу жараёнда автоматик тарзда секинлашади.

Ҳозирда Skyeng дастурчилари АҚШнинг Netflix видео-платформа билан ушбу сервисни интеграциялаш устида иш оли бормоқдалар.

Skyeng онлайн-мактаби фойдаланувчиларига ҳам ушбу сервис бепул тақдим этилади ва улар ўрганилган сўзларни шахсий луғатга сақлаш имкониятига эга бўладилар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!