«Смартфон — иккинчи уйим...»

  •   DiMaX
  •  496
  •  12.05.2021 12:58

«Смартфон — иккинчи уйим...»

Моддий бойликлар орасида одам учун энг кераклиси ва қадрлиси бу, шубҳасиз, шахсий бошпана, яъни уй. Ва смартфон... Тадқиқотчиларга кўра, замондошларимиз ўз смартфонларига шунчалик боғланиб қолишганки, унинг қадри уйдан кам эмас.

ЎҚИНГ: Ачинарли статистика: Смартфондан фойдаланиш ҳақида 12 та факт!

Энг қизиғи, смартфонпарастлар фақат ёшлар эмас, ҳамма — еттидан етмишгача, деб ёзади Xabar.uz нашри.

Лондон университет коллежи антропологлари Ирландиядан Италиягача — тўққиз мамлакатда ёши улуғлар смартфонларни қай даражада ишлатишаётганини ўрганишди. Бир йил давом этган тадқиқот кўрсатишича, смартфон одамларга шунчаки эрмак эмас, балки муҳимлиги бўйича бошпанадан кам бўлмаган муҳим вазифани бажарувчи воситадир.

Кузатишлар смартфонлардан фойдаланиш одамлар ўртасида жонли мулоқотлар тобора камайиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу барча ёш тоифаларига тааллуқли. Нега бундай — аниқ сабаби топилмаган. Эҳтимол, ҳамма гап кўпчилик WhatsApp каби тезкор мулоқот воситаларидан фойдаланишни ўрганиб олганидадир? Одамлар ҳар қачонгидан сермулоқот бўлиб кетишган, фақат юзма-юз эмас, онлайнда — кўчада XXI аср.

Сиз ҳам юқоридагилар тоифасига кирасизми? Унда ижтимоий тармоқлардан қутулиш йўллари, тармоқларда тарк этишингиз лозим бўлган ўнта одат, смартфонга тобеликдан қутулиш усуллари, интернетга боғланиб қолишнинг ўнта белгиси, смартфон фойдаланувчиси учун муҳим 10 қоида ҳақидаги мақолаларимиз билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Интернетга боғланиб қолгансиз: бунинг 10 та белгиси бор