Смартфон ўрнига сода: онлайн харидда алданиб қолманг!

  •   DiMaX
  •  1161
  •  15.01.2019 14:14

Смартфон ўрнига сода: онлайн харидда алданиб қолманг!

Ҳозирда интернет-дўконлар анча ривожланган, уларнинг қулайликлари кўп, аммо алдовлар ҳам учраб туради. Жумладан, бундай ҳолатлар Ўзбекистонда ҳам қайд этилган.

ЎҚИНГ: OLX.UZ’даги арзон айфонга учиб, 500 долларга чув тушган ҳамюртимиз

Ўнлаб россияликлар techno-magazin.com интернет-дўконидаги алдовга чув тушаётгани маълум бўлди. Фирибгарлар асосан «Яндекс.Директ» орқали эълон беришади, натижада Яндекс тизими орқали смартфон излаганда ушбу эълонлар кўрсатилади.

Techno-magazin.com эса арзон нархлар билан содда кишиларни «қармоғига илинтириб» олиб, пулини тўлаган харидорларга смартфон ўрнига унинг қадоғидек шаклга ва вазнга эга бошқа нарсалар жўнатяпти. Улар харидор жўнатмани почтанинг ўзида текшириб олмаслигидан умид қилишган – уйига бориб очганидан сўнг, буни алдов эканини исботлаб бўлмайди.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги сохта «чегирма»лар: онлайн савдода сизни қандай лақиллатишади?

Масалан, айримларга худди смартфон қадоғидек ўлчамга, шаклга ва вазнга эга истеъмол содаси келган:

Биз ҳам мухлисларимизга онлайн харидларда эҳтиёт бўлишларини ва фақат синалган интернет-дўконлардан харид қилишларини эслатиб ўтмоқчимиз. Масалан, сайтимизнинг Terashop.uz интернет-дўкони тегишли кафолатга эга бўлган товарларни сотувга қўйган, тағин харидлар пойтахтдаги мижозларга ҳамда вилоят марказларигача бепул элтиб берилади.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг! Интернетда фирибгарлик кўпаймоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!