Смартфонга ўрнатилувчи янги кўчма тест коронавирусни ярим соатдаёқ аниқлайди!

  •   DiMaX
  •  1191
  •  25.04.2020 09:53

Смартфонга ўрнатилувчи янги кўчма тест коронавирусни ярим соатдаёқ аниқлайди!

Иллинойс университети олимлари коронавирус инфекциясини аниқловчи янгича тест мосламасини ишлаб чиқишди. Смартфонга маҳкамланувчи бу кўчма тест нархи атиги 50 долларга тенг.

ЎҚИНГ: Коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишди – классик мусиқага ўхшайди!

Янги ускуна клипса шаклида ясалган бўлиб, датчигини камерасига тўғрилаган ҳолда смартфонга маҳкамланади.

Клипсанинг ўзи реагентли картридждан иборат бўлиб, биоматериални киритиш учун портга эга. Биоматериал сифатида касалликка гумонланган кишининг қон томчиси ёки бурун шиллиқ қаватидан намуна олинади ва портга жойланади.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабалари сенсорли «ақлли ниқоб» ихтиро қилишди

Тест давомида патоген кўпаяди, ёруғлик-диодли чироқда эса вирус РНКлари яшил рангда ажралиб кўринади. Шунинг эвазига уларни смартфон камерасида оддий кўз билан кўрса бўлади. Янги мосламада тест жараёни ярим соат вақт олади. Унинг ижодкорлари таъкидлашича, бундай қурилмани, масалан, хавфни камайтириш учун самолётга чиқиш олдидан қўллаш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача мобил иловали коронавирус тести яратилган, яна кишида коронавирус бор-йўқлигини энди Siri ҳам айтиб бера олади. Ўзбекистонда расмий http://coronavirus.uz/uz веб-сайти ташкил қилинган ҳамда унда дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин. Шунингдек, «Coronavirus Yordam» номли янги Telegram-бот орқали ҳам тест топширса бўлади.

ЎҚИНГ: Коронавирус эпидемиясини Билл Гейтс бундан 5 йил аввал башорат қилган! (2 та видео)