Смартфонлар учун кучли симсиз қувватлагичлар тақиқланиши мумкин

  •   DiMaX
  •  598
  •  22.02.2021 15:46

Смартфонлар учун кучли симсиз қувватлагичлар тақиқланиши мумкин

Хитой расмийлари энг тезкор симсиз қувват олиш учун смартфон ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатни тўхтатиш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқмоқдалар. Бу тўғрида Kun.uz нашри хабар бераётир.

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Режага кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб Хитойда сотилган ва ишлатилган барча мобил ва кўчма симсиз қурилмалар максимал 50 ватт қувватга эга бўлиши керак. Бу ҳақда ҳозирда жамоат муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, ҳужжатларда мобил ва кўчма зарядловчилар фақат 1002-148,5 кГц, 6765-6795 кГц ва 13553-13567 кГц диапазонларида ишлаши кераклиги айтилган.

50Вт симсиз зарядловчи қурилмалар энди хаёл эмас. Хитойлик ишлаб чиқарувчилар шу каби зарядловчиларни чиқармоқдалар ва смартфонлар уларни қўллаб-қувватлаяптилар.

ЎҚИНГ: 5000 мАс батареяли ва сувдан ҳимояли смартфон – атиги 100 доллардан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!