Snapdragon 778G, 6.55" 120Hz OLED дисплей ва 55 ватт тезкор қувватланиш имкониятига эга Xiaomi Civi тақдим қилинди

Snapdragon 778G, 6.55

Xiaomi бу йил ўз смартфонларини номлаш стратегиясини ўзгартирмоқда: аввалига «Mi» брендидан воз кечилди, энди эса «CC» лиенйкаси Civi деб қайта номланди. Xiaomi'нинг энг сўнгги ўрта тоифа смартфони — Xiaomi Civi'ни қарши олинг.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги сериядаги смартфонларни ишлаб чиқаришни бошлайди. У қандай номланади?

Ҳозирча фақат битта Civi смартфони бор. Компания Pro ёки «e» моделлари ҳақида ҳеч нарса демади. Мазкур қурилма Mi CC9 Pro каби камерага урғу қаратмайди — смартфонда 100+ мегапикселлик камера ёки 5х телефото линза мавжуд эмас. Civi'да асосий эътибор дизайнга қаратилган.

Қурилма Snapdragon 778G SoC'сида ишлайди. TSMC'нинг 6 нанометрлик жараёни асосига қурилган мазкур чипсет Snapdragon 780G (Samsung 5 нм) га муқобил бўла олади. Чипсет тўртта катта Cortex-A78 ядроси ва юқори тоифа Adreno 642L график процессори ҳамда X53 5G модемига эга. SoC қизиб кетмаслиги учун тўққиз қаватли графин қопламаси мавжуд. Шунингдек, Adreno процессори Variable Rate Shading технологиясини қўллаб-қувватлайди, бу эса тасвир сифати минимал даражада йўқотилган ҳолда унумдорликни ошириб беради.

Adreno 642L GPU'си 90 кадр/секундда янгиланувчи ўйинлар (масалан, Honor of Kings) учун етарлича даражада тезкор. Экран эса 120Hz'да янгиланади, сенсорли намуна олиш частотаси эса 240Hz. Экран панели 6,55" қайрилма OLED панель бўлиб, ҳозиргача мавжуд Xiaomi смартфонлари орасида энг ингичка пастки ҳошияга эгалиги билан ажралиб туради. Пастки қатор пикселлар ва металл ром орасидаги масофа атиги 2.55 мм ни ташкил этади.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Redmi 10 – Xiaomi, томинг кетдими?

1080p+ аниқликдаги мазкур экран ҳам HDR10+ ни, ҳам Dolby Vision'ни қўллаб-қувватлайди ва юқори калибрация даражасига эга — deltaE атиги 0.36 ни ташкил этади. Дисплей ёрқинлиги максимал 950 нит.

Камерага тўхталсак, асосий модул 64МП резолюцияга эга (1/2.0"). Пиксел ўлчами 0.7 -микрон бўлиб, пиксел-биннингдан сўнг 1.4-микронга чиқади. Диафрагма f/1.8. Оптик барқарорлаштирув йўқ.

Иккинчи камера эса 120° ультракенг бурчакли, 8МП линза (f/2.2). Энг сўнгги камера эса 2МП макро камерадир. Селфилар учун автофокусга эга 32МП модул бор.

Қурилма 4,500 мАс аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, 55 ваттлик симли қувватлаш имконияти сабаб уни 45 дақиқада тўла зарядлаш мумкин.

Смартфон Dolby Atmos ва Hi-Res Audio'ни қўллаб-қувватловчи стерео карнайларга эга. Симли қулоқчиндан USB-C порти орқали фойдаланиш мумкин, махсус 3.5 мм аудио жек йўқ.

Xiaomi ўзининг янги Civi смартфони дизайни билан мақтанмоқда — қурилма 7 мм қалинликка эга ва 166 грамм тош босади. Энига 71.5 мм бўлган смартфон ушлашга ҳам қулай. Орқа шиша силлиқ жиловланмас сайқалга эга.

Xiaomi Civi'нинг олдиндан сотувлари Хитойда аллақачон бошланди. Қурилма 30 сентябрдан бошлаб турли онлайн ва жойлардаги дўконлар орқали сотувга чиқади. Базавий 8/128 ГБ талқини 400, 12/256ГБ версияси эса 500 доллар туради.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 8 2021'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!