Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган Redmi K50 Gaming тақдим этилди

Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган Redmi K50 Gaming тақдим этилди

Xiaomi кеча тақдимот намойиши ўтказади. Унда компания Redmi K50 сериясига мансуб бўлган Redmi К50 Gaming смартфонини тақдим этди. У ўтган йилги K40 Gaming'нинг янги авлоди ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: Nokia ўзининг янги смартфонини тақдим этди 

Қурилма Snapdragon 8 Gen1 чипи ҳамда 120 ватт қувватлаш технологияси билан жиҳозланган. Xiaomi, шунингдек, Mercedes билан ҳамкорликда махсус версиядаги K50 Gaming моделини сотувга чиқаради. 

K40 Gaming каби янги моделда ҳам бир жуфт жисмоний триггерлар бўлади. Смартфонга JBL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган стерео динамик ўрнатилган. 

Қурилма корпуси металлдан ишланган бўлса, орқа панель шиша билан қопланган. Snapdragon 8 Gen1 чипсети ва бошқа барча компонентларни назоратда ушлаш учун Xiaomi бутунлай янгича қўшалоқ совутиш бўлими (VC) ни ишлаб чиқди. Бўлим чипсети устига жойланган мисли радиатордан бошланади. 

Корпусни ишлаб чиқаришда Xiaomi қўш графит лист, зангламас пўлат ҳамда тўрларда фойдаланган. 

Redmi K50 Gaming смартфони 120Hz экран янгиланиш ҳамда 480Hz сенсорли намуна олиш частотасида ишловчи 6.67 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Экран Gorilla Glass Victus шишаси билан ҳимояланган. 

Қурилмага 20МП Sony IMX596 сенсори селфи камера сифатида ўрнатилган бўлса, 64МП Sony IMX686 сенсори асосий камера сифатида ўрнатилган. Шунингдек, асосий камерага қўшимча 8МП ультракенг ҳамда 2МП телемакро камералари ўрнатилган. 

Смартфон 120 ваттда қувват олувчи 4,700 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Компаниянинг таъкидлашича, тўлиқ қувватланиш учун смартфон 17 дақиқа вақт сарфлайди. Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган MIUI 13 график қобиғида ишлайди. Смартфонда Wi-Fi 6R ва NFC боғланишлари мавжуд. 

Redmi K50 Gaming кумуш, кўк, қора рангларда, бундан ташқари, Mercedes AMG F1 махсус версияда тақдим этилади. 

Қурилманинг нархи қуйидагича: 

8/128ГБ - 520 доллар

12/128ГБ - 568 доллар

12/256ГБ - 615 доллар 

Махсус Mercedes AMG F1 моделининг 12/256ГБ версияси эса 662 доллар нархда сотувга чиқади. Сотув жараёнлари 18 февралдан бошланади. Смартфон халқаро бозорга сотувга чиқиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. 

ЎҚИНГ: Redmi 10 (2022) тақдим этилди 10 (2022) тақдим этилди