Snapdragon 8 Gen2 чипи қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Snapdragon 8 Gen2 чипи қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Qualcomm компанияси кеча смарт соатлар учун Snapdragon W5 ва W5+ чиларини тақдим этди. Компания, шунингдек, кейинги Snapdragon тақдимоти қачон бўлишига ойдинлик киритди.

Энг катта тақдимот ҳар йили Гавайида бўлиб ўтади ва бу йил ҳам худди шундай бўлади. Доим декабрь ойида бўладиган тадбир бу йили ноябрь ойининг 15-17 саналарида бўлиб ўтади. 

Тақдимотда Qualcomm'нинг энг сўнгги ва энг кучли мобил чипсети тақдим этилади. Гап албатта Snapdragon 8 Gen2 чипи ҳақида кетмоқда. Ушбу чипдан ташқари компания яна бир бошқа чипсетларни тақдим этади. 

Qualcomm нима учун Snapdragon саммитини 2022 йил ноябрига кўчирганини аниқ айтмаган бўлса-да, эҳтимол бу Хитойда бўлиб ўтадиган янги йил байрами билан боғлиқ. Бу вақтда смартфонлар савдосида катта ўсиш кузатилади. Ўз навбатида смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар ўзларининг энг сўнгги флагманларини янги чипсетлар билан жиҳозланишини хоҳлайдилар. 

Етказиб бериш вақтини қисқартириш мақсадида Qualcomm янги чипсетни олдинроқ тақдим этишни режалаштирган бўлиши мумкин. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra'нинг ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсади Samsung битта смартфондан воз кечади