Snapdragon 855 процессорли илк 5G-смартфонни Lenovo тақдим этмоқчи, аммо масаланинг бошқа томони бор...

  •   DiMaX
  •  1525
  •  31.07.2018 16:54

Snapdragon 855 процессорли илк 5G-смартфонни Lenovo тақдим этмоқчи, аммо масаланинг бошқа томони бор...

Lenovo вице-президенти Group Чанг Ченг (Chang Cheng) яна ваҳимали баёнот билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, компаниянинг навбатдаги смартфони якка кристалли Snapdragon 855 чипига эга илк 5G-қурилма бўлади.

ЎҚИНГ: Qualcomm смартфонлар учун дунёдаги илк 5G-модулини намойиш қилди

Сўнгги маълумотларга қараганда, Snapdragon 855 русумли флагман процессорни оммавий ишлаб чиқариш деярли икки ойча аввал бошланган. Лекин унинг базасидаги биринчи смартфонни Sony тақдим этиши кутилаётганди. Huawei ҳамда OnePlus эса 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи смартфонларини 2019 йилнинг иккинчи чорагидагина намойиш қилишлари маълум.

Аммо шуниси ҳам борки, жорий йилнинг баҳоридаги шов-шувлардан сўнг Lenovo компаниясига ва Чанг Ченгга ишониш қийин бўлиб қолган. Улар ўшанда Lenovo Z5 смартфонининг сохта суратлари, 4 терабайтлик флэш-хотираси ва бошқа хусусиятлари ҳақидаги ёлғон хабарлари билан жамоатчиликнинг эътиборини ўзларига қаратишган.

ЎҚИНГ: «Алдоқчи» Lenovo Z5 барибир рекорд ўрнатди! Энди Mi 8 ва Honor Play’нинг аҳволини кўринг...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!